Asosiy menu

28.11.2020 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Ахборот хизмати ходимлари ўқув-семинарда қатнашди >>> | 27.11.2020 - «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ Тошкент шаҳар филиали фаолияти >>> | 26.11.2020 - Матбуот биз ҳақимизда! >>>

"KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ ходимлари Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйди

Она тили – миллатнинг руҳидир.  Бугун юртимизда ўзбек тилини ҳар томонлама ривожлантириш ҳамда жаҳонда ўрнини янада мустаҳкамлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 21 октябрь «Ўзбек тили байрами куни» сифатида кенг нишонланмоқда.

Албатта, тилимизнинг гўзаллиги ҳамда нафосатини намоён этишда миллий адабиётимизнинг тутган ўрни беқиёс.  Пойтахтимиз марказида миллий адабиётимиз буюк намоёндаларининг ҳайкаллари ўрнатилган Адиблар ҳиёбони қад ростлаган. "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ ходимлари ҳиёбонга ташриф буюриб Ҳазрат Навоий бобомизнинг ҳайкали пойига гул қўйди.

Шу билан бирга компания томонидан 21 октябрь «Ўзбек тили байрами куни» муносабати билан компаниянинг ижтимоий тармоқдаги телеграм канали (https://t.me/kafolat_sugurta) иштирокчилари ўртасида ўтказилган "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" номли аудио-видео шеърлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам Адиблар хиёбонида  бўлиб ўтди. У ерда компания вакиллари томонидан танлов ғолибларига ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.


        Манба: Ахборот  хизмати  


Биз билан боғланиш