Asosiy menu

27.10.2020 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ ходимларига «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилди >>> | 23.10.2020 - «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ вакиллари «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги-2020» футбол мусобақасида иштирок этмоқда >>> | 22.10.2020 - Мулкингизни суғурта қилдиришни унутманг >>>

“KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” AJда 2020 йил 9 ой якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йил 14 октябрда «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ Бошқарувида 9 ой якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Zoom платформасида ўтказилган онлайн йиғилишда компания Бошқаруви раҳбарияти, масъул ходимлар,  Қорақалпоғистон Республикаси,  вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги филиаллари директорлари, масъул ходимлари ҳамда ҳудудлардаги суғурта марказлари ва бўлимлар раҳбарлари онлайн тарзда иштирок этди.

Йиғилишда компания ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг 2020 йилнинг 9 ой даврида компания молиявий-иқтисодий ривожланиши прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлари ҳамда Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган ПҚ-4412-сонли Қарори ҳамда ПФ-5780-сонли Фармони ижросини таъминлаш ва ушбу хусусда бажарилган ишлар тўғрисида ахборот тингланди.

Бутун дунёда бўлгани сингари коронавирус пандемияси Ўзбекистон иқтисодиётига, суғурта тармоғига, жумладан «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJнинг суғурта ҳамда молиявий-иқтисодий фаолиятига салбий таъсир этмай қолмади.

Шунга қарамай, мамлакатда яратилган макроиқтисодий муҳит ва пандемия шароитида иқтисодиётнинг қўллаб-қувватланиши, барча соҳалар қатори суғурта бозорининг ҳам самарали фаолият юритиши учун имкониятлар яратиб берди.

Компанияда 2020 йил 9 ойда жисмоний ва юридик шахслар билан деярли 500 минг суғурта шартномалари тузилди.

 Жисмоний ва юридик шахслардан суғурта қопламалари бўйича келиб тушган 5141 та мурожаат бўйича 26,5 млрд. сўм суғурта қопламаси тўлаб берилди. Суғурта қопламалари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 млрд. сўмга ошган.

Айтиш жоизки, компания томонидан 3,6 млн. АҚШ долларига тенг суғурта экспорти амалга оширилди (қайта суғуртага рисклар қабул қилинди), бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 млн. АҚШ долларига кўп демакдир.

Шунингдек, 2020 йил 9 ой якунлари бўйича компания фаолиятининг натижалари танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқилиб, суғурта фаолиятини келгусида янада такомиллаштириш йўллари белгилаб олинди, компания иш режаларига зарур қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.





Биз билан боғланиш