Asosiy menu

27.10.2020 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ ходимларига «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилди >>> | 23.10.2020 - «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ вакиллари «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги-2020» футбол мусобақасида иштирок этмоқда >>> | 22.10.2020 - Мулкингизни суғурта қилдиришни унутманг >>>

Бизда ЮБИЛЕЙ!

«KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ жамоаси компаниянинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали Тўрткўл-Элликқалъа туманлараро суғурта маркази раҳбари ДОСЧАНОВ АЗАТ АМИНОВИЧни муборак 70 йиллик юбилей билан самимий муборакбод этади.

Ҳурматли АЗАТ АМИНОВИЧ, мана қарийб 21 йилдирки меҳнат фаолиятингизни «KAFOLAT sug’urta kоmpaniyasi» aksiyadorlik jamiyatiда давом эттирмоқдасиз.

Компаниянинг ривожи, суғурта ташкилотлари орасида энг нуфузли ўринлардан бирини эгаллашига муносиб ҳисса қўшмоқдасиз. Сизга шогирд бўлган ва етук мутахассис бўлиб етишган кўпгина ходимлар бугунги кунда мамлакатимизнинг қурилиш, иқтисод, суғурта ва бошқа йўналишларида фидокорона меҳнат қилмоқда ва улар билан ҳақли равишда фахрлансангиз арзийди.

  

Қайси лавозимда бўлмасин поклик, масъулиятни чуқур ҳис қилиш, талабчанлик, атрофдагиларга ўрнак кўрсатиш ва тўғри йўналишлар бериш асосий мезонингиз бўлиб келди.

Муҳтарам АЗАТ АМИНОВИЧ, Сизга мустаҳкам соғлик, узоқ-умр, барча эзгу ниятларингиз амалга ошишини, хонадонингизга барака ва шодлик йўлдош бўлишини тилаймиз.   



Биз билан боғланиш