Asosiy menu

27.10.2020 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ ходимларига «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилди >>> | 23.10.2020 - «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ вакиллари «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги-2020» футбол мусобақасида иштирок этмоқда >>> | 22.10.2020 - Мулкингизни суғурта қилдиришни унутманг >>>

«Кафолат суғурта компанияси» АЖ нинг фаолият доираси янада кенгаймоқда

   Куни кеча, «Кафолат суғурта компанияси» АЖ Бошқаруви раиси С.Насретдинов республикамизнинг Андижон вилоятида фаолият юритаётган компаниянинг филиали ҳамда ушбу филиал тасарруфидаги бўлинмалар фаолиятини кўздан кечириб, компания фаоллари, ёшлари билан давра сухбати ўтказди.

Учрашув давомида компания раҳбари ҳар бир ходимнинг суғуртавий кўникмалари, иш жараёнидаги ташаббускорлиги, инновацион ғоялар билан амалга оширилаётган фаолияти билан танишиб, филиалнинг ҳудудий бўлинмаларида фаолият юритаётган ходимлар билан ZOOM дастури орқали мулоқот ўтказди.

Айтиш жоизки, компаниянинг Андижон вилояти филиали компаниянинг энг илғор ва етакчиларидан ҳисобланиб, унда фаолият юритаётган ходимлар ҳам ушбу тендендияни сақлаш борасида ўз меҳнатларини сидқидилдан бажариб келишмоқда. Учрашув савол-жавобларга бой бўлиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. Ўртага ташланган муаммолар жойида ҳал этилиб, компания раҳбари уларга ушбу йўналишда янада зукко ва серҳаракат бўлишларини тилади.

   

Шу билан бирга ташриф давомида Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида компаниянинг янги бир бўлинмаси аҳоли ҳамда ташкилотларга компания томонидан сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилди.

 

Компания келгусида ҳам ўз фаолияти кўламини мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар билан мувофиқ ҳолда кенгайтириб боришни ҳамда аҳоли ва ташкилотларга «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ нинг суғуртани амалга ошириш учун эга бўлган барча 17 та суғурта класслари лицензияси асосида хизмат кўрсатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган бўлиб, ижтимоий йўналтирилган янги замонавий суғурта турларини амалга жорий этишни, кўрсатилаётган суғурта хизматлари сифатини янада такомиллаштиришни, республикамизнинг қатор чекка туманларида суғурта марказлари очишни, фаолият юритаётган бўлинмаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашни, ҳодимларнинг малакасини оширишни режалаштирмоқда.

Манба: Ахборот  хизмати


Биз билан боғланиш