Asosiy menu

27.10.2020 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ ходимларига «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилди >>> | 23.10.2020 - «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ вакиллари «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги-2020» футбол мусобақасида иштирок этмоқда >>> | 22.10.2020 - Мулкингизни суғурта қилдиришни унутманг >>>

“Кафолат суғурта компанияси” АЖ бўлинмалари ҳақида фойдали маълумотлар

«Кафолат суғурта компанияси» АЖ нинг Навоий вилояти филиали ҳақида....

«Кафолат суғурта компанияси» АЖ Навоий вилояти филиали 1997 йил 14 март куни ташкил этилган. Филиал билан бир қаторда Навоий вилояти филиалига бўйсунувчи Зарафшон шахар бўлими ташкил этилган. 2007 йил Навоий шаҳар, 2008 йил Хатирчи тумани, 2010 йил Кармана тумани, 2011 йил Қизилтепа тумани, 2014 йил Учқудуқ шаҳар, 2015 йил Нурота ва Конимеҳ тумани, 2018 йил Навбаҳор тумани ва 2019 йил Қизилқум бўлинмалари ташкил этилди. Бугунги кунда Навоий вилоятининг барча шаҳар ва туманларида вилоят филиали, 1 та бўлим ва 9 та суғурта маркази жами 11 та Компаниянинг бўлинмалари фаолият юритиб келмоқда.

Бугунги кунда Навоий вилоятида 23 та ходимлар фаолият юритиб келмоқда. 

Вилоятда 158 та жисмоний шахс ва 19 та юридик шахс жами 177 та суғурта агентлари фаолият юритиб келмоқда.

Вилоятда аҳоли ва тадбиркорларга Компаниянинг 120 ортиқ ихтиёрий ва мажбурий суғурта турлари бўйича хизмат кўрсатиб келмоқда.


Манба: Ахборот  хизмати


Биз билан боғланиш