Asosiy menu

27.10.2020 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ ходимларига «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилди >>> | 23.10.2020 - «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ вакиллари «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги-2020» футбол мусобақасида иштирок этмоқда >>> | 22.10.2020 - Мулкингизни суғурта қилдиришни унутманг >>>

СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ ДИҚҚАТИГА !

СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ ДИҚҚАТИГА !

«КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ, балансидаги автотранспорт воситаларини (автортранспорт воситалари ва уларнинг қўшимча жиҳозлари) суғурталаш бўйича танлов эълон қилади.

«КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ томонидан суғурта қилдирилаётган автотранспорт воситаларининг (автортранспорт воситалари ва уларнинг қўшимча жиҳозлари) умумий қиймати 6,9 млрд. сўмни ташкил этади.

Танловда Ўзбекистон Республикасининг суғурта соҳасидаги қонунчилигига асосан фаолият юритувчи, тегишли лицензияга эга бўлган ҳамда танлов шартлари асосида тижорат таклифларини тақдим этадиган   суғурта компаниялари (бундан буён матнда «Иштирокчи» деб юритилади) иштирок этиши мумкин.

Танлов қуйидаги манзилда ўтказилади: Ўзбекистон Республикаси, 100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур шох кўчаси, 13, 13А уй.

Боғланиш учун: А.Бойназаров

Телефон рақами: +998 71 202-20-24, +998 90 320-36-06

Танлов ҳужжатлари ва қўшимча маълумотларни олиш учун қуйидаги электрон манзилга ёзма равишда мурожаат қилиниши мумкин: alibek@kafolat.uz

Иштирокчининг танловда иштирок этиши учун юбориладиган тижорат таклифлари муҳрланган конвертда бўлиши ҳамда ўз ичига қуйидагиларни олиши лозим:

-              Молия вазирлиги томонидан суғурта фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг нусхаси;

-              суғурта шартномасининг лойиҳаси (танлов ҳужжатлари йўриқномасига илова);

-              суғурта мукофоти тўғрисидаги маълумот (қиймат ёки фоиз кўринишида);

-              суғурта ҳодисаси эҳтимолини камайтириш мақсадида огоҳлантириш чора-тадбирларини молиялаштириш учун ажратиладиган маблағ миқдори (агар Иштирокчи томонидан ажратилиши кўзда тутилган бўлса) тўғрисида маълумот;

-              «SAIPRO» ёки «Ahbor-Reyting» рейтинг агентлиги томонидан Иштирокчига «UzA+» кам бўлмаган даражадаги берилган сертификат нусхаси;

Конверт ичидаги ҳужжатлар ип билан тикилган, рақамланган, муҳр қўйилган ва Иштирокчининг ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Иштирокчи томонидан тақдим этиладиган конвертнинг устки қисмида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим:

-      тижорат таклифини қабул қилиб олувчининг манзили;

-      танлов Иштирокчисининг номи ва манзили;

-      танлов предмети ва лот рақами;

-      тижорат таклифи тақдим этилиш санаси. 

Иштирокчи томонидан танлов бўйича тижорат таклифи муҳрланган конвертда, раҳбар томонидан имзоланган кузатув хати орқали 100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур шох кўчаси, 13, 13А уйга расмий иш кунлари ичида соат 10-00 дан 17-00 гача қабул қилинади.

Танлов бўйича тижорат таклифи муҳрланган конвертда Иштирокчи томонидан 2020 йил 28 сентябрь соат 12-00 гача тақдим этилиши лозим.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилга конвертлар 2020 йил 28 сентябрь соат 17-00 да очилади.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган тижорат таклифлари танлов ҳужжатлари талаблари ва шартлари асосида юқорида кўрсатилган манзилда кўриб чиқилади.

Ушбу танловда қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган Иштирокчилар қатнашиши мумкин:

-             суғурта шартномасини бажариш учун зарур техникавий, молиявий, моддий, кадрлар ресурсларининг ҳамда бошқа ресурсларнинг мавжудлиги;

-             суғурта шартномаси тузиш учун қонуний ҳуқуққа эга бўлиши;

-             солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;

-             ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги;

-               инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги.

Манба: https://exarid.uzex.uz/ru/competitive/lot/9091580  


Биз билан боғланиш