Asosiy menu

27.10.2020 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ ходимларига «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилди >>> | 23.10.2020 - «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ вакиллари «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги-2020» футбол мусобақасида иштирок этмоқда >>> | 22.10.2020 - Мулкингизни суғурта қилдиришни унутманг >>>

“Кафолат суғурта компанияси” АЖ бўлинмалари ҳақида фойдали маълумотлар

«Кафолат суғурта компанияси» АЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали 1997 йил 14 март куни ташкил этилган. Филиал билан бир қаторда Қорақалпоғистон Республикаси филиалига бўйсунувчи 3 та бўлинма Беруний, Тахиатош ва Қўнғирот шахар бўлинмалари ташкил этилган. 2005 йил Хожейли шаҳар, 2007 йил Манғит шахар, 2008 йил Нукус туман, 2010 йил Нукус шахар, 2012 йил Чимбой туман, 2015 йил Кегейли туман ва Тўрткўл-Элликқалъа туманлараро, 2017 йил Қонликўл туман, 2018 йил Шўмонай ва Қораўзак туман, 2019 йил Тахтакўпир ва Мўйнок туман бўлинмалари ташкил этилди. Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида вилоят филиали, 4 та бўлим ва 11 та суғурта маркази жами 16 та Компаниянинг бўлинмалари фаолият юритиб келмоқда.

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида 26 та ходимлар фаолият юритиб келмоқда.  

Вилоятда 174 та жисмоний шахс ва 29 та юридик шахс жами 209 та суғурта агентлари фаолият юритиб келмоқда.

Вилоятда аҳоли ва тадбиркорларга Компаниянинг 120 ортиқ ихтиёрий ва мажбурий суғурта турлари бўйича хизмат кўрсатиб келмоқда.

Манба: Ахборот  хизмати

Биз билан боғланиш