Asosiy menu

21.09.2020 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ бўлинмалари ҳақида фойдали маълумотлар >>> | 18.09.2020 - СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ ДИҚҚАТИГА ! >>> | 17.09.2020 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ бўлинмалари ҳақида фойдали маълумотлар >>>

Суғуртага оид халқаро янгиликлар: Бейрутдаги портлашлар натижасидаги баҳоланган суғуртавий зарарлар таҳминан 3 миллард АҚШ долларини ташкил этади

     Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Бейрутдаги порт омборининг портлаши натижасида кўрилган суғуртавий зарар, 2015 йил Хитойнинг Тяньцзинь портида содир бўлган портлаш каби 3 миллиард АҚШ долларини ташкил этиши мумкин экан.

     Куни кеча, сешанба куни Бейрут тарихидаги содир бўлган энг катта кучли портлаш 154 дан зиёд инсоннинг ҳаётига зомин бўлди, шаҳарлар вайрон бўлиши билан бирга, бутун минтақада сейсмик тебранишларга сабабчи бўлди.

    Расмий хабарларга кўра, портлаш натижасида зарар кўрганларнинг кўплари суғурта қилинмаган бўлиши мумкин ва оқибатда, 15 миллард АҚШ доллари миқдорида иқтисодий йўқотишларга олиб келиши мумкин.

    Шунингдек, Ливанда фаолият кўрсатадиган иккита йирик халқаро суғурталовчилар бўлган AXA ва Allianz ҳам бу рақамларни беришга ҳали жуда эрта эканлигини айтишди.

    Айтиш жоизки, Бейрутдаги портлаш Ливаннинг ягона йирик дон сақлаш бункерини вайрон қилди. Таҳминан 6 миллионга яқин аҳолиси бўлган Ливан деярли барча буғдойини импорт қилади.

    Бошқа бир манбанинг таъкидлашича, Бейрут портида сақланаётган товарлар билан боғлиқ йўқотишлар Тяньцзинга қараганда камроқ бўлиши мумкин бўлса-да, улар сезиларли даражада катта бўлиши ҳам мумкин экан.

    Бироқ, баъзи манбаларга кўра, Бейрутдаги портлаш турар-жой ва тижорат мулклари, шунингдек, ресторан ва меҳмонхоналарни ҳам вайрон қилганини инобатга олса, бу суғурта даъволарининг асосий қисмини ташкил этиши ҳам мумкин экан.

     

     Манба: https://www.reuters.com/article/us-lebanon-security-blast-insurance/insured-losses-from-beirut-blast-seen-around-3-billion-sources-idUSKCN2532IF


Биз билан боғланиш