Asosiy menu

11.08.2020 - Суғуртага оид халқаро янгиликлар: Бейрутдаги портлашлар натижасидаги баҳоланган суғуртавий зарарлар таҳминан 3 миллард АҚШ долларини ташкил этади >>> | 11.08.2020 - Бизнесингиз ривожи учун ўз хиссамизни қўшишдан доимо мамнунмиз! >>> | 10.08.2020 - Ўзбекистон суғурта бозорини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш режалаштирилмоқда >>>

Суғурта мутахассислари учун бир ойлик онлайн курслари ташкил этилди

      2020 йил 13 июлдан бошлаб Ўзбекистонда илк бор Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстр Университети мутахассислари томонидан General Insurance (Умумий суғурта) йўналишида эшитувчилар учун бир ойлик ўқув курслари бошланади.


    2019 йил 2 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори имзоланди. Ушбу ҳужжатда белгиланган қатор вазифалар билан бир қаторда  суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, суғурта соҳасида таълим беришнинг замонавий усулларини қўллаш, илмий-тадқиқот фаолиятини рағбатлантириш кўзда тутилган.

      Юқоридаги Президент Қарори ижросини таъминлаш мақсадида «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ вакиллари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида Chartered Insurance Institute CII вакиллари билан учрашган эди. Учрашув чоғида компания вакиллари томонидан Ўзбекистонда CII нинг филиалини очиш таклифи илгари сурилган бўлиб, 2019 йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер Университети ҳудудида «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ ҳамда Университет ўртасида юртимизда мазкур нуфузли институтнинг Тошкентда очиладиган ўқув- имтиҳон топшириш маркази ва кейинги босқичда филиалини очиш бўйича меморандум имзоланган.  

      Меморандумга кўра жорий йил 13 июлдан бошлаб Ўзбекистон суғурта компанияларининг 20 нафарга яқин мутахассислари онлайн режимида General Insurance (Умумий суғурта) йўналишида дарс ўтадилар.

     Дарслар уч босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда ўз-ўзини тайёрлаш, иккинчи босқичда 10 кун мобайнида маърузалар ва учинчи босқичда имтиҳонга тайёрлаш бўйича тавсиялар бериб борилади.  

       Онлайн ўқув курслар якунлангандан сўнг, мутахассислар якуний имтиҳонларни Chartered Insurance Institute (CII) нинг расмий вебсайти орқали онлайн режимида топширадилар.


     Манба: Ахборот  хизмати




Биз билан боғланиш