Asosiy menu

11.08.2020 - Суғуртага оид халқаро янгиликлар: Бейрутдаги портлашлар натижасидаги баҳоланган суғуртавий зарарлар таҳминан 3 миллард АҚШ долларини ташкил этади >>> | 11.08.2020 - Бизнесингиз ривожи учун ўз хиссамизни қўшишдан доимо мамнунмиз! >>> | 10.08.2020 - Ўзбекистон суғурта бозорини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш режалаштирилмоқда >>>

Ёшлар куни муборак бўлсин!

Қадрли ёш йигит-қизларимиз!

Сизларни «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ аҳил жамоаси ва шахсан ўзим номимдан мамлакатимизда кенг нишонланаётган 30 июнь Ёшлар куни байрами муносабати билан муборакбод этаман.

Сиз азиз ёшларга мустаҳкам соғлиқ, бетакрор завқ ва шижоат, мақсад сари интилишда матонат ва сабр тилайман. Сизлар катта бир жамоамиз, оиламизнинг бир бўлагисиз. Келажак Сиздек иқтидорли ёшларнинг қўлида!

Ушбу байрам барчамиз учун ҳаётимизнинг орзу-умидларга, шижоат ва ташаббусга тўла, билимга чанқоқ беғубор дамларни эслатиши билан ўта аҳамиятлидир.

Айтиш жоизки, бугунги кунда фақат юксак билимли, замонавий фикрлайдиган ёшларгина сифатли, жадал ва инновацион тараққиётнинг энг муҳим шарти ва гарови бўла олиши, айнан улар мамлакатнинг буюк келажагини таъминлаши мумкин. Негаки, давлат ва жамият бошқарувида ҳам, бизнесни тараққий эттиришда ҳам, умуман, барча соҳа ривожида салоҳиятли ёшлар муҳим ўрин тутади. Ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, доимо эътиборимиз марказида экани ҳам Сиз азизларга қаратилаётган эътибордир.

«KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ да мана бир қатор йиллар мобайнида замонавий билим ва кўникмаларга эга, компаниянинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган, интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Бугун халқимиз, Ватанимиз эртамиз эгалари бўлган Сиз ёшлардан буюк ишларни кутмоқда. Ўйлайманки, Сизлар ўз ғайрат-шижоатингиз билан жонажон Ватанимизга муносиб фарзандлар бўлиб, мамлакат тараққиётига, ватанимиз равнақига, қолаверса, «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ ривожига катта ҳисса қўшасизлар.

Сизларни ушбу қутлуғ айём билан яна бир бор табриклаб, ўз ишининг фидоийси ва ташаббускори бўлишингизни ҳамда фаолиятингизда ютуқ ва омадлар ёр бўлишини тилайман.

Самимий эҳтиром билан,

«KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ Бошқаруви раиси

Саидолим Насретдинов


Биз билан боғланиш