Asosiy menu

06.07.2020 - Суғурта мутахассислари учун бир ойлик онлайн курслари ташкил этилди >>> | 02.07.2020 - Матбуот биз ҳақимизда! >>> | 30.06.2020 - Ёшлар куни муборак бўлсин! >>>

Суғурта даъволарини тезкор ва сифатли кўриб чиқиш – «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ нинг устувор вазифаси!

«KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ мамлакатимиз суғурта бозорида ўз мижозлари олдида ишончли ҳамкор сифатида танилган бўлиб, республикамиз аҳолиси, корхона ва ташкилотларига  суғурта хизматларини тақдим этишда етакчилардан ҳисобланади.

Суғурта шартномалари бўйича ўз мижозлари олдида қабул қилинган мажбуриятларни вақтида бажариш «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ нинг устувор масалаларидан бири бўлиб, жорий йилнинг шу кунига қадар 3905 та даъво аризалари кўриб чиқилди ва жами 17,9 млрд. сўм  суғурта  қопламалари амалга оширилди.

Айтиш жоизки, 2020 йил июнь ойининг бошидан шу кунга қадар жами 268 та ариза  бўйича 2,8 млрд.сўм суғурта тўловлари амалга оширилган бўлиб, бу ўрта ҳисобда кунига 35-36 та суғурта тўловлари амалга оширилганидан далолат бермоқда. Суғурта даъволарини кўриб чиқиш муддатлари 2 кундан 15 кунгачани ташкил этмоқда.

Жумладан, компания томонидан:

-                    мамлакатимизнинг Бухоро ва Навоий вилоятларида табиий офат натижасида аҳоли ва тадбиркорларнинг 55 та иссиқхоналарига етказилган зарар бўйича 341,5 млн.сўм;

-                    чет элга чиқувчиларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш тури бўйича  сафарга чиққан хамюртимизга сафар чоғида соғлиғига етказилган зарар бўйича у билан тузилган шартнома шартларига асосан 45 000 АҚШ доллари;

-                    иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тури бўйича мамлакатимиз саноат корхоналарининг бирида иш вақтида фуқаро билан юз берган бахтсиз ҳодиса туфайли 716,0 млн. сўм миқдорида суғурта қопламалари амалга оширилди.

«KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ фаолиятининг муҳим жиҳати, шубхасиз мижозларнинг ишончини қозониш, тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш ва биринчи навбатда суғурта ҳодисаси содир бўлганда қисқа муддатларда суғурта қопламасини  амалга ошириш ҳисобланади.