Asosiy menu

06.07.2020 - Суғурта мутахассислари учун бир ойлик онлайн курслари ташкил этилди >>> | 02.07.2020 - Матбуот биз ҳақимизда! >>> | 30.06.2020 - Ёшлар куни муборак бўлсин! >>>

«KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ тиббиёт ходимларини бахтсиз ҳодисалардан ва юқумли касалликлардан суғурта қилади

Бугун бутун дунё халқлари учун қийин ва синовли кунлар давом этаётган бир вақтда, шарафли касбларнинг бири саналган тиббиёт соҳа вакиллари, кичик ходимлардан тортиб малакали шифокорлару таниқли тиббиёт арбобларигача, ўзларининг бутун маҳоратларини ишга солиб, эл юртига ва Гиппократ қасамларига бўлган садоқатларини тўлақонли кўрсата олаяптилар десак муболаға бўлмайди. Улар ўз ҳаётларини хавфга қўйиб, қолганлар ҳаётини сақлаб қолиш учун  кечаю кундуз тинмай меҳнат қилмоқдалар. Тиббиёт ходимларининг бу фидоийликлари таҳсинга лойиқ.

«КAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ ҳам бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда «Тиббиёт ходимларини бахтсиз ҳодисалардан ва юқумли касалликлардан суғурта қилиш» янги суғурта турини ишлаб чиқди. Бу суғурта тури орқали «КAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ тиббиёт ходимларини бахтсиз ҳодиса туфайли ёки юқумли касалликлар билан касалланиш сабабли, ҳаёти ва соғлиғига зарар етган тақдирда уларни ижтимоий қўллаб қувватлаш ва моддий манфаатларини ҳимоялашни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.

        Ушбу суғурта тури орқали тиббиёт ходимларини бахтсиз ҳодисалардан ва 18 турдаги юқумли касалликлардан суғурта қилиш назарда тутилган. Шуни таъкидлаш жоизки, бу суғурта қоидалари орқали «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» АJ тиббиёт ходимларини ўткир вирусли пневмония, ўткир вирусли энцефалит, ўткир вирусли менингит, ўткир вирусли кордит шаклида клиник асоратларни келтириб чиқарадиган, ўткир респираторли вирусли инфекциялардан ҳам суғурта қилади.

        Бу эса хозирги кунда хавфли саналган COVID -19 инфекциясини ҳам ўз ичига олади ва ўз навбатида суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта қопламалари қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Ø   Суғурталанган шахс тан жароҳати олганда суғурта пули «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» АJ  томонидан тасдиқланган «Суғурта ҳодисалари муносабати билан тўланиши лозим бўлган суғурта пули миқдорини аниқлаш жадвали» га асосан;

Ø  Юқумли касаллик билан касалланганда, суғурта пули «Тиббиёт ходимларини бахтсиз ҳодисалардан ва юқумли касалликлардан суғурта қилиш»  ҚОИДА ларида белгиланган тартибда суғурта пулига нисбатан белгиланган фоиз ҳажмида тўлаб берилади;

Ø   Суғурта ҳодисаси сабабли Суғурталанган шахс вафот этганда суғурта пули тўлиқ 100% миқдорида тўлаб берилади (олдин тўлаб берилган суғурта қопламасини айирган холда).

«КAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ шарафли ва масъулиятли касб фидоийларини қўллаб-қувватлашдан чарчамайди ва уларни суғурта ҳимояси билан таъминлашга доимо тайёр.


Манба: Ахборот  хизмати