Asosiy menu

25.09.2020 - «Кафолат суғурта компанияси» АЖ нинг фаолият доираси янада кенгаймоқда >>> | 24.09.2020 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ бўлинмалари ҳақида фойдали маълумотлар >>> | 22.09.2020 - “Laura” тўфони оқибатида етказилган зарар таҳминан 4 миллиард АҚШ долларидан 13 миллиард АҚШ доллари миқдоригача баҳоланиши мумкин >>>

“KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ аҳолига 10 кунда деярли 1 млрд. сўм суғурта қопламаларини тўлади

«KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ навбатдаги 10 кунликда, яъни 2020 йилнинг 8 майидан бошлаб шу кунгача республикамизнинг барча ҳудудларида етказилган турли зарарлар юзасидан келиб тушаётган мурожаатларни тезкорлик билан ўрганиб, фуқароларимизга ва хўжалик юритувчи субъектларга 947,5 млн. сўм суғурта қопламаларини тўлаб берди.

Шу билан бирга, Сирдарё вилояти Сардоба туманида содир бўлган фавқулодда ҳодиса натижасида зарар кўрган аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ тезкор ишчи гуруҳи талофат содир бўлган кундан буён Сирдарё вилоятида бўлиб турибди.

Талофат натижасида компания томонидан суғурта қилинган 60 дан ортиқ объектларга зарар етгани аниқланиб, мижозларга суғурта қопламаларини тўлаб бериш ишлари бошлаб юборилди.

Бундан ташқари, Бухоро вилоятида 27 апрель куни юзага келган кучли шамол ва ёғингарчилик натижасида компаниянинг зарар кўрган объектлар бўйича жами жавобгарлиги 21,9 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб, ушбу ҳолат бўйича бугунги кунга қадар 8 та объектда етказилган зарар миқдори баҳоланмоқда, 13 та мурожаат бўйича эса жами 195,1 млн. сўм миқдорида суғурта қопламалари тўлаб берилди.




Биз билан боғланиш