Asosiy menu

26.03.2020 - ҲУРМАТЛИ ИШ БЕРУВЧИЛАР! >>> | 26.03.2020 - ҲУРМАТЛИ ҲАЙДОВЧИЛАР! >>> | 25.03.2020 - Сиз уйда қолинг! Биз суғурта полисини Сизга бепул етказиб берамиз! >>>

«KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ ходимлари малакасини ошириш бўйича ўқув семинар ташкил этилди

«KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ Бошқарувида Тошкент шаҳар ва «Андеррайтинг Маркази» филиаллари ходимлари малакасини ошириш мақсадида суғурта, суғурта шартномаси, суғуртанинг турлари, хориж суғурта бозори ҳамда мижозлар билан ишлаш ва сотув технологиялари психологияси мавзуларида соҳа мутахассислари қаторида малакали психолог жалб қилган тарзда Бошқарув мажлислар залида ўқув семинар дарслари ташкил этилди.
Компания тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар малакасини ошириш ва айниқса, жамоага қўшилаётган янги ходимларга соҳанинг моҳияти ва мижозлар билан ишлашда қўлланиладиган технологиялар ҳақида тушунча бериб бориш орқали кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилган мақсад албатта ўз натижасини беради.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олиб, келгуси   ўқув семинарларида қандай мавзулар ёритилиши ҳақидаги истакларини билдирдилар.