Asosiy menu

07.08.2020 - Саломатлигингиз ҳақида гап кетганда, биз доимо Сиз биланмиз! >>> | 05.08.2020 - Ютуқ муборак бўлсин! >>> | 03.08.2020 - “Бахтиёр онларингизда доимо ҳамрохингиз”! >>>

«KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJда ёшлар билан учрашув ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан учрашганида уларни маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш каби ташаббусларни илгари сурган эди.

Ушбу ташаббуслар ижросини таъминлаш ҳамда компанияда фаолият юритаётган ёш ходимларга шарт шароитлар яратиш мақсадида «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ томонидан тизимдаги ёшлар билан навбатдаги учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Даврон Убайдуллаев ҳам иштирок этиб, мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган имконият ва имтиёзлар, ёшлар бандлигини таъминлаш, ёш оилаларга имтиёзли кредитлар ажратиш, чет элда ишлаётган ёшлар аҳволидан хабар олиш бўйича амалга оширилаётган  ишлар юзасидан маълумот берди.

Тадбирда компания тизимидаги ёшлар билан алоҳида ишлашнинг самарали тизимини йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди. Уларни етук мутахассис ва юксак маънавиятли шахслар сифатида тарбиялаш, нафақат компания балки, бутун мамлакатнинг ҳақиқий таянчи, кучи ва ифтихорига айлантириш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлиги айтилди.

Ёшлар билан кўпроқ учрашувлар ташкил этиш, ўқув семинарларда улар иштирокини таъминлаш, мамлакатимиз олий ўқув юртларининг сиртқи ва кечки бўлимларида тахсил олишига кўмаклашиш  ва хорижий мамлакатларда малакасини ошириш орқали катта натижаларга эришиш мумкинлиги ҳақида сўз борди.

Учрашув мулоқот тарзида бўлгани учун компания ёшлари ўзларини ўйлантираётган масалалар, қизиқтираётган саволларни ўртага ташлаб, етарлича жавоб олишди.

Маълумот ўрнида: компания  тизимида 215 нафар ёш  мутахассис ходим меҳнат қилмоқда, улардан 85 нафари раҳбар лавозимларида фаолият юритади.

Манба: Ахборот  хизмати

Биз билан боғланиш