Asosiy menu

17.02.2020 - «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ ходимлари малакасини ошириш бўйича ўқув семинар ташкил этилди >>> | 15.02.2020 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ “Карьера кунлари” меҳнат ярмаркасида иштирок этди >>> | 14.02.2020 - Рахбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди >>>

«KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ минтақавий тармоғи 231тани ташкил этди

Компания республикамизда ривожланган суғурта бозорини шакллантиришда фаол иштирок этиб, сўнгги йилларда суғурта фаолияти кўламини мунтазам равишда кенгайтириб бормоқда.

Республикадаги йирик минтақавий бўлинмалар тармоғига эга бўлишига қарамай, компания аҳоли ва ташкилотларга янада яқинлашиш мақсадида янги суғурта марказларини ташкил этмоқда.  Натижада, республика миқёсида Компания бўлинмаларининг сони 231 тага етди, шу жумладан 16 филиал, 60 бўлим ва 155 суғурта маркази.

Янги ташкил этилган суғурта марказлари фаолияти жисмоний ва юридик шахсларга «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ нинг суғуртани амалга ошириш учун эга бўлган барча 17 та суғурта класслари лицензияси асосида хизмат кўрсатишга йўналтирилган. Янги бўлинмаларда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавбгарлигини мажбурий суғурта қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилиш, ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, автосуғурта, мол-мулк ва жавобгарлик суғуртаси, бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш каби компаниянинг барча суғурта хизматлари тақдим этилади. Ушбу бўлинмаларда мижозлар суғурта масаларига доир маълумот олишлари, суғурта шартномаларини тузиш ёки уни узайтириш, суғурта ҳодисалари юз берганда тезкор маслаҳат олишлари мумкин.

Компания келгусида ҳам ўз фаолияти кўламини мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар билан мувофиқ ҳолда кенгайтириб боришни ҳамда аҳоли ва ташкилотларга янада сифатли хизмат кўрсатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган бўлиб, ижтимоий йўналтирилган янги замонавий суғурта турларини амалга жорий этишни, кўрсатилаётган суғурта хизматлари сифатини янада такомиллаштиришни, республикамизнинг қатор чекка туманларида суғурта марказлари очишни, фаолият юритаётган бўлинмаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашни, ҳодимларнинг малакасини оширишни режалаштирмоқда.


Манба: Ахборот  хизмати