Asosiy menu

17.02.2020 - «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ ходимлари малакасини ошириш бўйича ўқув семинар ташкил этилди >>> | 15.02.2020 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ “Карьера кунлари” меҳнат ярмаркасида иштирок этди >>> | 14.02.2020 - Рахбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди >>>

СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ ДИҚҚАТИГА !

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 апрелдаги 472- сонли "Давлат харидлари тўғрисида" ги Қонуни асосида «КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ ўзининг штат ходимларини бахтсиз ҳодисалардан жамоавий суғурта қилиш бўйича танлов эълон қилади.

«КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ тизимида фаолият юритиб келаётган штат ходимлар сони 580 тани ташкил этади (ходимлар сони вазиятдан келиб чиқиб ўзгариши мумкин). Ҳар битта ходим учун суғурта суммаси 25,0 млн. сўмни ташкил этади.

Танловда Ўзбекистон Республикасининг суғурта соҳасидаги қонунчилигига асосан фаолият юритувчи, тегишли лицензияга эга бўлган ҳамда танлов шартлари асосида тижорат таклифларини тақдим этадиган   суғурта компаниялари (бундан буён матнда «Иштирокчи» деб юритилади) иштирок этиши мумкин.

Танлов қуйидаги манзилда ўтказилади: Ўзбекистон Республикаси, 100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур шох кўчаси, 13, 13А уй.

Боғланиш учун: А.Бойназаров

Телефон рақами: +998 71 202-20-24, +998 90 320-36-06

Танлов ҳужжатлари ва қўшимча маълумотларни олиш учун қуйидаги электрон манзилга ёзма равишда мурожаат қилиниши мумкин: alibek@kafolat.uz

Иштирокчининг танловда иштирок этиши учун юбориладиган тижорат таклифлари муҳрланган конвертда бўлиши ҳамда ўз ичига қуйидагиларни олиши лозим:

-    Молия вазирлиги томонидан суғурта фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг нусхаси;

-    бахтсиз ҳодисалардан жамоавий суғурта қилиш бўйича суғурта шартномасининг лойиҳаси;

-   суғурта мукофоти тўғрисидаги маълумот (қиймат ёки фоиз кўринишида);

-   суғурта ҳодисаси эҳтимолини камайтириш мақсадида огоҳлантириш чора-тадбирларини молиялаштириш учун ажратиладиган маблағ миқдори (агар Иштирокчи томонидан ажратилиши кўзда тутилган бўлса) тўғрисида маълумот;

-   «SAIPRO» ёки «Ahbor-Reyting» рейтинг агентлиги томонидан Иштирокчига «UzA+» кам бўлмаган даражадаги берилган сертификат нусхаси;

Конверт ичидаги ҳужжатлар ип билан тикилган, рақамланган, муҳр қўйилган ва Иштирокчининг ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Иштирокчи томонидан тақдим этиладиган конвертнинг устки қисмида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим:

-      тижорат таклифини қабул қилиб олувчининг манзили;

-      танлов Иштирокчисининг номи ва манзили;

-      танлов предмети ва лот рақами;

-      тижорат таклифи тақдим этилиш санаси.

Иштирокчи томонидан танлов бўйича тижорат таклифи муҳрланган конвертда, раҳбар томонидан имзоланган кузатув хати орқали 100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур шох кўчаси, 13, 13А уйга расмий иш кунлари ичида соат 10-00 дан 17-00 гача қабул қилинади.

Танлов бўйича тижорат таклифи муҳрланган конвертда Иштирокчи томонидан 2020 йил 27 январ соат 12-00 гача тақдим этилиши лозим.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилга конвертлар 2020 йил 27 январ соат 17-00 да очилади.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган тижорат таклифлари танлов ҳужжатлари талаблари ва шартлари асосида юқорида кўрсатилган манзилда кўриб чиқилади.

Ушбу танловда қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган Иштирокчилар қатнашиши мумкин:

-  суғурта шартномасини бажариш учун зарур техникавий, молиявий, моддий, кадрлар ресурсларининг ҳамда бошқа ресурсларнинг мавжудлиги;

-  суғурта шартномаси тузиш учун қонуний ҳуқуққа эга бўлиши;

-  солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;

-  ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги;

-  инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги.

Ушбу танлов бўйича ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби ва топшириш муддатлари тўғрисидаги тўлиқ маълумотни қуйидаги манзил орқали олишингиз мумкин:https://exarid.uzex.uz/ru/competitive/lot/9062772