Asosiy menu

20.01.2020 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ минтақавий тармоғи 231тани ташкил этди >>> | 16.01.2020 - СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ ДИҚҚАТИГА ! >>> | 16.01.2020 - СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ ДИҚҚАТИГА! >>>

«KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ ходимлари Лондонда хизмат сафарида бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сонли «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислох қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган йўналишлардан бири – «Суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, суғурта соҳасида таълим беришнинг замонавий усулларини қўллаш, илмий-тадқиқот фаолиятини рағбатлантириш»дир. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ ва «KAFOLAT HAYOT» МЧЖ  ходимлари,  Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори, Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти бош мутахассиси ҳамда бир қатор суғурта компаниялари ходимлари билан бирга, соҳавий малакани ошириш бўйича Chartered Insurance Institute (CII) томонидан Лондонда ташкил этилган ўқув курсида қатнашишди.

Ўқиш давомида семинар қатнашчилари Буюк Британия суғурта ва қайта суғурта тизими, хавф-хатарларни бошқариш ва корпоратив бошқарувни ўрганиш, устав капиталга қўйилган талабларни бошқариш каби долзарб мавзулар билан танишди. Семинарни Chartered Insurance Instituteнинг масъул ходими Ник Жоши олиб борди. Ўқиш якуни бўйича институт раҳбарияти томонидан ҳар бир тингловчига сертификатлар топширилди.

Ўзига хос тартибда, инновацион ғояларни жамлаган тарзда ўтган ушбу ўқиш сўнгида Институт раҳбарияти ҳамда масъул ходимлари иштирокида қизғин музокара бўлиб ўтди ва ҳар бир иштирокчи ўзини қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоб олишга муваффақ бўлди. 

Айтиш жоизки, Лондон сафари мобайнида «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ раҳбарияти Syndicate Canopius (CNP 4444), AXA суғурта компанияси, Direct Insurance Group Plc суғурта компаниялари вакиллари билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича музокаралар олиб бордилар. Шу билан бирга, Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори, Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти бош мутахассиси ва компания вакиллари билан Fitch Ratings нинг Лондондаги ва Москвадаги Ўзбекистон ҳудуди бўйича масъул ҳодимлари ўртасида (видео мулоқот тарзида) музокаралар олиб борилди ва унда Ўзбекистон суғурта бозорининг келгусидаги ривожланиш тенденциялари, кўзланган режа ва мақсадлар, халқаро стандартларни қўллаш орқали суғурта компанияларининг халқаро рейтинг олиш каби масалалар ўрганилди.

Шунингдек, сафар чоғида компания раҳбарияти дунёнинг энг йирик суғурта компанияларидан бири ҳисобланган АХА суғурта компанияси раҳбарияти билан учрашиб, томонлар онкология касалликлари бўйича суғурта ва қайта суғурта қилиш тартиби, соғлиқни суғурта қилишни йўлга қўйиш буйича ўзаро ҳамкорлик хусусида шартнома имзолашга муяссар бўлишди.

Манба: Ахборот  хизмати