Asosiy menu

11.12.2019 - Чет элнинг нуфузли олийгоҳи билан уч томонлама меморандум имзоланди >>> | 10.12.2019 - Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигига 27 йил тўлди >>> | 09.12.2019 - Қарор ижроси юзасидан худудий семинарлар ўтказилмоқда >>>

“KAFOLAT sugʻurta kompaniyasi” АJ Бошқарувида суғурта агентлари тақдирланди

«KAFOLAT sugʻurta kompaniyasi» АJ тизимида компаниянинг брендини ва бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш, компаниянинг суғурта хизматларини кенгайтириб, фуқаролар билан узвий боғлиқликни таъминлаш, аҳолига транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тури бўйича «чекланмаган шаклда»ги энг кўп суғурта полисларини сотиш, компаниянинг суғурта хизматлари доирасини кенгайтириш учун суғурта агентларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «КАФОЛАТ ИФТИХОРИ» номинацияси таъсис этилган.

Ушбу номинацияда «KAFOLAT-ONLINE» АМТ тизимида фаолият юритаётган суғурта агентларидан компаниянинг Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур бўлими суғурта агенти ЯТТ «Азимов А.М.», Тошкент шаҳар филиали «Ёшлар» суғурта маркази суғурта агенти ЯТТ "Турсунов Р.Р."  ва Андеррайтинг маркази филиали Яшнобод туман суғурта маркази суғурта агенти ЯТТ «Махмудов А.А.» ТВЭФЖМСҚ  тури  бўйича «чекланмаган шаклдаги» суғурта полисларини сотгани учун «КАФОЛАТ ИФТИХОРИ» ғолиби деб топилди.

Ғолибларимизга «KAFOLAT sugʻurta kompaniyasi» АJнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Компания мана шундай суғурта агентлари билан фаҳрланади.

Манба: Ахборот  хизмати