Asosiy menu

16.01.2020 - СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ ДИҚҚАТИГА ! >>> | 16.01.2020 - СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ ДИҚҚАТИГА! >>> | 14.01.2020 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ жамоаси Ўзбекистоннинг жасур ва мард ўғлонларини Ватан Ҳимоячилари куни билан табриклайди! >>>

“Kafolat sug’urta kompaniyasi” AJ радиовикторина ғолибларини тақдирламоқда

Компания томонидан аҳоли ўртасида суғурта маданиятини ошириш, фуқароларимизга суғурта қонунчилиги, суғурта турлари, суғуртанинг афзалликлари тўғрисида кўпроқ маълумот етказиш мақсадида маҳаллий радиоканаллар орқали радиовикториналар ҳамда радиоэшиттиришлар ташкил этилган.

 «Орият Доно»  радиоканалининг радиобошловчилари томонидан эфирга узатилаётган суғуртага оид саволларга тўғри жавоб берган тингловчилар «Kafolat sug’urta kompaniyasi» AJ томонидан тақдим этиладиган  «Аҳолини баҳтсиз ҳодисалардан ва юқумли касалликлардан суғурта қилиш полиси»  бўйича 10 млн. сўмга суғурта қилинади ҳамда компаниянинг эсдалик совғаларига эга бўлади.

Навбатдаги ғолибларимиз билан танишинг. Тошкент вилояти Янгийўл туманидан хамюртимиз – Мирзакаримов Хусанбой ҳамда пойтахтимизнинг Учтепа туманидан – Рахимов Ахмаджон.  

«Kafolat sug’urta kompaniyasi» AJ жамоаси ғолибларни чин кўнгилдан муборакбод этади.

Манба: Ахборот  хизмати