Asosiy menu

08.11.2019 - “Kafolat sug’urta kompaniyasi” AJ радиовикторина ғолибларини тақдирламоқда >>> | 06.11.2019 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ суғурта бўйича Тошкент халқаро анжуманида иштирок этди >>> | 04.11.2019 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ дунёнинг энг йирик қайта суғурта компанияси - Swiss Re билан шартнома имзолади >>>

“KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ дунёнинг энг йирик қайта суғурта компанияси - Swiss Re билан шартнома имзолади

Аввал хабар берганимиздек «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ вакиллари Германиянинг Баден-Баден шаҳрида бўлиб ўтган «Baden-Baden Reinsurance Meeting» қайта суғурталовчилар учрашувида иштирок этган эди.

Ташриф доирасида ўтказилган музокаралар натижасида компания  дунёнинг энг нуфузли қайта суғурта компанияларидан бири Swiss Re билан хамкорлик шартномасини имзолашга эришди.

Маълумот учун: Swiss Re (Schweizerische Rückversicherungs-Gesellschaft AG, ўзб. Швейцария қайта суғурта ташкилоти) – дунёнинг энг йирик қайта суғурта ташкилотларидан бири бўлиб, 1863 йилда ташкил топган. Компаниянинг штаб-квартираси Цюрихда, Швейцарияда жойлашган.

A.M.Best Company рейтинг агентлиги маълумотларига кўра (http://www.ambest.com/review/displaychart.aspx?Record_Code=274409) 2018 йил якунлари бўйича Swiss Re нинг қайта суғурта мукофотлари ҳажми 36,4 млрд.долларни ташкил этиб, қайта суғурта компаниялари орасида қайта суғурта ҳажми бўйича биринчи ўринни эгаллаган.

«KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ ва Swiss Re ўртасида тузилган қайта суғурта шартномаси «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ ни етакчи қайта суғурта компанияси томонидан ишончли ҳамкор сифатида тан олганидан далолат беради.

Манба: Ахборот  хизмати