Asosiy menu

08.11.2019 - “Kafolat sug’urta kompaniyasi” AJ радиовикторина ғолибларини тақдирламоқда >>> | 06.11.2019 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ суғурта бўйича Тошкент халқаро анжуманида иштирок этди >>> | 04.11.2019 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ дунёнинг энг йирик қайта суғурта компанияси - Swiss Re билан шартнома имзолади >>>

“KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ суғурта бўйича Тошкент халқаро анжуманида иштирок этди

Бугун 6 ноябрь куни Тошкентда «Замонавий Ўзбекистон суғурта бозори» номли Халқаро Тошкент анжумани ўз ишини бошлади.

 Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сонли «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  қарори билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини жадал ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»га мувофиқ ўтказилмоқда. 

Анжуманда мамлакат суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантириш йўналишлари, шунингдек миллий ва халқаро суғурта бозорларининг ҳозирги ҳолати муҳокама қилинмоқда.

Анжуманнинг биринчи кунида Буюк Британия, Россия, Канада давлатларидан келган суғурта соҳасининг етакчи экспертлари ҳамда миллий компаниялар вакилларининг чиқишлари тингланди. Экспертлар Ўзбекистон суғурта бозорининг ҳозирги ҳолати ва истиқболдаги режалар, Ўзбекистон учун глобал мўлжаллар ва тенденциялар ҳақида фикр билдирилди. Шу билан биргаликда Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғуртани тадбиқ қилиш ва қишлоқ хўжалик махсулотларини суғурта қилиш каби долзарб мавзуларга эътибор қаратилди.

Анжуманда «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ  Бошқаруви раиси Саидолим Насретдинов «Жаҳон суғурта бозорига интеграциялашув»  мавзусида маъруза қилди. Унда компания дунёнинг нуфузли суғурта ташкилотлари билан қайта суғурта йўналишида олиб бораётган ҳамкорлик алоқалари, ундан ташқари суғурта сохасида кадрларни ўқитиш ва малакасини ошириш  юзасидан  CHARTERED INSURANCE INSTITUTE (СII) билан олиб борилаётган музокаралар ҳақида фикр билдирди.

Тадбир доирасида «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ  "Русское Перестраховочное Общество" АЖ (Россия) ҳамда "AzRe reinsurance" ОАЖ (Озарбайжон) билан қайта суғурта бўйича шартномалар имзолади.

Манба: Ахборот  хизмати