Asosiy menu

21.10.2019 - 21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун >>> | 19.10.2019 - «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ футбол мусобақасида иштирок этмоқда >>> | 18.10.2019 - Пахта 2019! >>>

ПФ-5780-сонли Фармон ижроси юзасидан Сирдарё вилоятида навбатдаги учрашув ўтказилди

2019 йил 2 октябрь куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳаридаги қишлоқ хўжалиги бошқармаси бўлими биносининг мажлислар залида ПФ-5780-сонли Фармон ижроси юзасидан «Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-Саноат палатаси, «Кафолат суғурта компанияси» АЖ, вилоят, туман ҳокимияти вакиллари ҳамда тижорат банклари ва ОАВ лар иштирокида Гулистон, Янгиер шаҳарлари, Ширин, Ховос, Сирдарё, Мирзаобод, Сайхунобод, Гулистон, Оқ Олтин, Сардоба, Боявут туманлари тадбиркорлари билан навбатдаги учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутаҳасислар томонидан тегишли жавоблар олишди ва шу билан бирга, уларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларнинг ечими хусусида амалий ёрдам кўрсатилиб, ўрганилиши лозим деб топилган масалалар назоратга олинди.

  

  Манба: Ахборот  хизмати