Asosiy menu

21.10.2019 - 21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун >>> | 19.10.2019 - «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ футбол мусобақасида иштирок этмоқда >>> | 18.10.2019 - Пахта 2019! >>>

Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари билан навбатдаги учрашув ўтказилди

2019 йил 27-28 сентябрь кунлари Жиззах вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида»ги ПФ-5780-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида «Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-Саноат палатаси, «Кафолат суғурта компанияси» АЖ,  Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоят ҳокимиятлари ҳамда тижорат банклари билан ҳамкорликда ҳудудларда тадбиркорлар билан учрашиб, семинар-тренинглар ҳамда «ОЧИҚ МУЛОҚОТ» ўтказиш  режа-графикка асосан навбатдаги семинар-тренинг ўтказди.

ОАВлар иштирокида Мирзачўл ҳокимияти биносида Пахтакор, Мирзачўл, Зафаробод, Дўстлик ҳамда Арнасой туманларининг, Жиззах шаҳар ҳокимияти биносида Жиззах шаҳар ҳамда Шароф Рашидов, Фориш, Ғаллаорол, Бахмал туманларининг, Зомин туман ҳокимияти биносида эса Зомин, Зарбдор, Янгиобод туманларининг фаол тадбиркорлари билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, очиқ мулоқот олиб борилди ва уларнинг ечими хусусида амалий ёрдам кўрсатилиб, ўрганилиши лозим деб топилган масалалар назоратга олинди.

    Манба: Ахборот  хизмати