Asosiy menu

21.10.2019 - 21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун >>> | 19.10.2019 - «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ футбол мусобақасида иштирок этмоқда >>> | 18.10.2019 - Пахта 2019! >>>

«KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Бошқарувида семинар ташкил этилди

2019 йил 16 сентябрда «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Бошқарувида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПҚ-3317-сонли «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг ҳаёти, соғлиғи, мол-мулкларини суғурталаш афзалликлари мавзусига бағишланган семинар ўтказилди.

Тадбирда компания раҳбарияти, етакчи мутахассислар, Тошкент шаҳар ва «Андеррайтинг маркази» филиаллари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ЁХББ ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирок этди.

Семинарда Ўзбекистон суғурта бозори, «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ фаолияти, компаниянинг суғурта бозоридаги улуши ҳақида маълумот берилди,  бундан ташқари:

- Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда сейсмик хавфга эга, сел хавф-хатарлари вужудга келиши мумкин бўлган ҳудудлардаги иншоотларни, уй-жойларни, фуқароларнинг шахсий мулклари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларни суғурталашни, шунингдек, аҳоли ва ташкилотлар ўртасида суғуртанинг моҳияти ва афзалликларини кенг тарғиб этиш;

- аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини ёнғиндан ҳимоялаш борасида суғурта хизматлари кўлами ва қамровини янада кенгайтириш;

- аҳоли яшаш жойларида, корхона ва ташкилотларда ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида ёнғин ва табиий офатларни олдини олиш бўйича маъсул ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган тадбирларда мажбурий ва ихтиёрий суғурта турларини қонун хужжатларига зид бўлмаган тарзда тарғиб этиш масалаларига эътибор қаратилди.

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга компания мутахассисларидан жавоблар олдилар.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 30 октябрда «KAFOLAT sugʻurta kompaniyasi» AJ ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Бош келишув имзоланган.

2019 йил 23 апрелда «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва ЁХББ ўртасида семинар дастури тасдиқланди.