Asosiy menu

21.10.2019 - 21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун >>> | 19.10.2019 - «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ футбол мусобақасида иштирок этмоқда >>> | 18.10.2019 - Пахта 2019! >>>

“KAFOLAT sugʻurta kompaniyasi” АJ Бошқарувида совриндорлар тақдирланди

«KAFOLAT sugʻurta kompaniyasi» АJ тизимида компаниянинг брендини ва бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш, компаниянинг суғурта хизматларини кенгайтириб, фуқаролар билан узвий боғлиқликни таъминлаш, аҳолига транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тури бўйича «чекланмаган шаклда»ги энг кўп суғурта полисларини сотиш, компаниянинг суғурта хизматлари доирасини кенгайтириш учун суғурта агентларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «КАФОЛАТ ИФТИХОРИ» номинацияси таъсис этилган.

Ушбу номинацияга «KAFOLAT-ONLINE» АМТ тизимида фаолият юритадиган суғурта агентларидан компаниянинг Шайхонтоҳур бўлими суғурта агенти ЯТТ «Азимов А.М.» ва Андеррайтинг маркази филиали Яшнобод туман суғурта маркази суғурта агенти ЯТТ «Махмудов А.А.» ТВЭФЖМСҚ  тури  бўйича «чекланмаган шаклдаги» суғурта полисларини сотгани учун «КАФОЛАТ ИФТИХОРИ» номинацияси ғолиби деб топилди.

Ғолибларимизга «KAFOLAT sugʻurta kompaniyasi» АJнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Компания мана шундай суғурта агентлари билан фаҳрланади.

Манба: Ахборот  хизмати