Asosiy menu

08.11.2019 - “Kafolat sug’urta kompaniyasi” AJ радиовикторина ғолибларини тақдирламоқда >>> | 06.11.2019 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ суғурта бўйича Тошкент халқаро анжуманида иштирок этди >>> | 04.11.2019 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ дунёнинг энг йирик қайта суғурта компанияси - Swiss Re билан шартнома имзолади >>>

«KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJда Қозоғистоннинг «MOI (MОЙ) страховой брокер» суғурта/қайта суғурта брокери вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Бошқарувида компания раҳбарияти ва етакчи мутахассислари иштирокида «MOI (MОЙ) страховой брокер (Қозоғистон) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда суғурта ва қайта суғурта, йирик объектлар билан биргаликда кичик ва ўрта бизнес вакилларининг таваккалчиликларини суғурталаш масалалари муҳокама қилинди, томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон суғурта бозори ҳақида маълумот алмашдилар.

«MOI (MОЙ) страховой брокер» - Қозоғистоннинг етакчи суғурта брокери ҳисобланиб, таваккалчиликларни бошқариш бўйича маслаҳатчи ҳамда Қозоғистон молиячилар уюшмасининг аъзосидир. MOI суғурта брокери 2005 йилдан бери фаолият юритади, мол-мулк, энергетика, аэрокосмик ва бошқа ўзига хос рискларни маҳаллий ва халқаро бозорларда жойлаштириш бўйича катта тажрибага эга.

«KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ «MOI (MОЙ) страховой брокер» билан 2014 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келмоқда ва келгусида ҳам самарали ҳамкорликни давом эттиришга умид қилади.

Манба: Ахборот  хизмати