Asosiy menu

19.09.2019 - "Kafolat Hayot" суғурта компаниясига мажбурий суғурта хизматларини амалга оширишга лицензия берилди >>> | 16.09.2019 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Бошқарувида семинар ташкил этилди >>> | 13.09.2019 - “KAFOLAT sugʻurta kompaniyasi” АJ Бошқарувида совриндорлар тақдирланди >>>

«KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ нуфузли "Fitch Ratings" халқаро рейтинг агентлиги таҳлилчилари билан учрашув ўтказди

"Kafolat« sug'urta kompaniyasi» AJ Бошқарувида "Fitch Ratings" халқаро рейтинг агентлигининг суғурта таҳлилий гурухи вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув аввал тасдиқланган рейтинг мониторингини ўтказиш, компаниянинг ўтган даврдаги фаолиятини таҳлил қилишга қаратилган бўлиб, унда таҳлилчилар томонидан компаниянинг суғурта ва қайта суғурта фаолияти, капитални бошқариш, дивиденд сиёсати, инвестицион фаолият, ўтган 2019 йилда бизнес-режа бажарилиши масалалари муҳокама этилди.

"Kafolat« sug'urta kompaniyasi» AJ илк бор халқаро рейтингга 2016 йилда эришган бўлиб, 2017 ва 2018 йилларда "Fitch Ratings" томонидан компаниянинг рейтинги «Барқарор» прогнози билан «В+» даражасида тасдиқланди. Айтиш жоизки,  2019 йилнинг январ ойида эса ушбу прогноз «В+» даражасидан «ВВ-» «Барқарор» даражасига кўтарилди.

"Fitch Ratings" халқаро рейтинг агентлиги томонидан тасдиқланган рейтинг баҳоси компаниянинг авваламбор юқори молиявий салоҳияти ва фаолияти барқарорлигидан далолат беради.

Манба: Ахборот  хизмати

Биз билан боғланиш -->