Asosiy menu

19.02.2020 - ЎЗБЕКИСТОН СУҒУРТА БОЗОРИНИНГ 2019 ЙИЛДАГИ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ >>> | 17.02.2020 - «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ ходимлари малакасини ошириш бўйича ўқув семинар ташкил этилди >>> | 15.02.2020 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ “Карьера кунлари” меҳнат ярмаркасида иштирок этди >>>

«KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ томонидан Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида семинар-тренинглар ўтказилди

2019 йил 12-15 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПҚ-3317-сонли «Кафолат суғурта компанияси» АЖ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сонли «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожлантиришини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида «Кафолат суғурта компанияси» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда Наманган, Андижон, Фарғона вилоятларида (2017 йил 30 октябрда «KAFOLAT sugʻurta kompaniyasi» AJ ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисида Бош келишув имзоланган) режа-графикка асосан семинар-тренинглар ўтказилди.

Семинар-тренингларда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан амалга оширилиши лозим бўлган йўналишлар белгилаб олинди, жумладан:

- Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан биригаликда сейсмик хавфга эга, сел хавф-хатарлари вужудга келиши мумкин бўлган ҳудудлардаги иншоотларни, уй-жойларни, фуқароларнинг шахсий мулклари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларни суғурталашни, шунингдек, аҳоли ва ташкилотлар ўртасида суғуртани моҳияти ва афзалликларини кенг тарғиб этиш;

- Аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини ёнғиндан ҳимоялаш борасида суғурта хизматлари кўлами ва қамровини янада кенгайтириш;

- Аҳоли яшаш жойларида, корхона ва ташкилотларда ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида ёнғин ва табиий офатларни олдини олиш бўйича маъсул ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган тадбирларда мажбурий ва ихтиёрий суғурта турларини қонун хужжатларига зид бўлмаган тарзда тарғиб этиш.   

Семинар-тренинг иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга компания мутахассисларидан жавоблар олдилар.


Манба: Ахборот  хизмати