Asosiy menu

19.09.2019 - "Kafolat Hayot" суғурта компаниясига мажбурий суғурта хизматларини амалга оширишга лицензия берилди >>> | 16.09.2019 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Бошқарувида семинар ташкил этилди >>> | 13.09.2019 - “KAFOLAT sugʻurta kompaniyasi” АJ Бошқарувида совриндорлар тақдирланди >>>

Саёҳатга чиқувчилар суғуртаси

Узоқ муддат давомида кутилган таътилга отланяпсизми?
 
У ҳолда у ҳақда фақат ёқимли таассурот қолиши ҳақида ўйланг.  
 
Сиз ўзингизни чет элда ишончли (дадил) хис қилишингиз учун  «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ ҳамда «BTA insurance company» SE ҳамкорлигида амалга оширилаётган суғурта хизматларидан Сизга фойдаланишни таклиф этади.

 
Бизнинг чет элга чиқувчилар учун суғурта полисимизга эга бўлинг. Соғлиғингиз билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлганида Суғурта полиси Сизга амбулатория, стационар ва тез тиббий ёрдам учун ҳаражатлар тўловини кафолатлайди.
 
Суғурта полисининг 24 соат давомида ёрдам кўрсатиш ва бошқа қулайликлари:
Kafolat-BTA полисларида 24 соат хизмат кўрсатадиган телефон рақамларига уланиб, Сиз билан бирор ҳолат юз берганида ўзингизни қандай тутишингиз ҳақида маслаҳат олишингиз мумкин. Айниқса, бизнинг полисларимиз Туркия, Миср, Греция, Испания ва албатта Латвия давлатларига чиқувчилар учун қулай бўлади.
Ушбу давлатларда ВТА компаниясининг офислари ёки бевосита ҳамкорлари жойлашганлиги, ёрдам сўраб мурожаат этадиган мижозларимиз учун максимал даражада қулайлик яратади. Суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда, Сиз ёки Сизнинг яқинларингиз чэт элга қўнғироқ қилиш учун халқаро алоқалар картасини қидириш ҳамда кодларини теришда адашмасликка ҳаракат қилиб, тасдиқловчи сигналларни кутишга вақт сарфламайсиз. Туркия, Миср ва Испания давлатларининг дам олиш марказларида юзага келган барча суғурта ҳодисалари юзасидан полисда кўрсатилган рақамларга,  тўғридан-тўғри маҳаллий алоқа орқали уланиб, мурожаат этишингиз мумкин.   
Бизнинг суғурта полисимизни қаердан олишингиз мумкин?
 
Чэт элга чиқувчилар учун Kafolat-BTA  суғурта полисини Сиз Тошкент шаҳрининг туристик фирмаларидаги масъул агентларидан ёки Тошкент шаҳар, Мустақиллик майдони, 5 да жойлашган компания бош офисидан ҳамда бутун Ўзбекистон бўйлаб жойлашган компания минтақавий тармоқларидан олишингиз мумкин. 
 
Агар Сизни чэт элга чиқувчилар суғуртаси бўйича янада кўпроқ маълумотлар қизиқтирса, у ҳолда  239-48-81, 239-40-49 рақамларига мурожаат этишингиз мумкин. 
 
Шу билан бирга чэт элга чиқувчилар суғуртаси ҳақида маълумотни Кафолат компаниясининг www.kafolat.uz   расмий сайтидан ва ВТА компаниясининг www.rus.bta.lv сайтидан олишингиз мумкин. 
Биз билан боғланиш -->