Asosiy menu

18.04.2019 - Автосуғурта ҳақида батафсил! >>> | 15.04.2019 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ раҳбарияти Хоразм вилоятида сайёр учрашув ўтказди >>> | 09.04.2019 - Эълон! >>>

Бахтсиз ҳодисадан суғурталаш

Ҳеч биримиз тўсатдан учрайдиган нохуш ҳолатлардан тўлиқ ҳимояланмаганмиз. Бундай нохуш ҳодисалар кундалик ҳаёт тарзини издан чиқариб, меҳнатга лаёқатсизликка, даромадларнинг беихтиёр камайишига олиб келади.
Тўсатдан учрайдиган бахтсиз ҳодисалар натижасида кутилмаган молиявий йўқотишлардан Сизни ва оилангизни ҳимоя қилишда «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ нинг суғурта полиси ёрдам беради.
Бу эса ҳаётимизда учрайдиган тасодифий бахтсиз ҳодисалар, жумладан, жароҳатланиш, кучли заҳарланиш, соғлиқнинг йўқотилиши юз берган тақдирда ишончли молиявий ҳимоя олишнинг оддий ва қулай усулидир.

 
Компаниянинг мижозлар билан олиб борган кўп йиллик иш тажрибаси Сиз учун суғуртанинг махсус ишлаб чиқилган дастурларини таклиф этишга имкон беради:
- бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш;
- ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жамоавий суғурталаш;
- кредит олувчининг ҳаёти ва соғлиғини бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш;
- ҳорижга чиқувчи шахсларни суғурталаш;
- спортчиларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш.
 
«KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ компаниясида суғурталанишнинг афзалликлари:
- кенг қамровли хавф-хатарлардан ҳимоялаш;
- кўрилган зарарни қисқа муддатларда тўлаб берилиши;
- Республикамизнинг барча минтақаларида компаниянинг кенг тармоқли бўлинмалари мавжудлиги;
- доимий мижозларга ҳамда оилавий ва жамоавий суғурталанишда суғурта мукофотлари бўйича имтиёзлар мавжудлиги.
Биз билан боғланиш -->