Asosiy menu

21.10.2019 - 21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун >>> | 19.10.2019 - «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ футбол мусобақасида иштирок этмоқда >>> | 18.10.2019 - Пахта 2019! >>>

ИБФЖМС

Маълумингизким, 2009 йил 17 апрелдан эътиборан «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни кучга кирди.
Қонунга мувофиқ ҳодим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича иш берувчи ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши шарт.

Иш берувчининг жавобгарлигини суғурталаш авваламбор, иқтисодиётнинг турли соҳаларида фаолият юритувчи ҳодимларни меҳнат жараёнидаги бахтсиз ҳодиса ва касб касалликлари натижасида ҳаёти ва соғлиғига зарар етишидан ҳимоялашга қаратилгандир.
Суғурта шартномасини тузиш – иш берувчига ишлаб чиқаришда ҳодимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш мажбурияти билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатларни ҳимоялаш имконини беради.
 
Суғурта ҳодисаси бўлиб ҳодимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиқининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан ҳодимнинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги вужудга келганлиги белгиланган тартибда тасдиқланган ҳисобланади.
 
Суғурта пули қуйидагича белгиланади:
- шартнома тузилган санадаги ҳолатга кўра фаолиятини бир йилдан ортиқ амалга ошириб келаётган иш берувчи учун – мазкур шартнома тузилган ойдан олдинги ўн икки ой учун иш берувчи барча ходимларининг бир йиллик иш ҳақи миқдорида;
- ўз фаолиятини янгитдан амалга ошираётган иш берувчи учун – шартнома тузилган ойдан кейин келадиган ўн икки ой учун иш берувчи барча ҳодимларининг бир йиллик иш ҳақи биринчи ойдаги иш ҳақи миқдорини ўн иккига кўпайтириш орқали ҳисоблаб чиқарилади;
- фаолиятини бир йилдан кам бўлган муддатга амалга оширувчи иш берувчи учун – иш берувчи барча ҳодимларининг иш берувчининг мазкур фаолияти амалга ошириладиган муддатдаги иш ҳақи миқдорида.
Суғурта мукофоти шартномага мувофиқ суғурта тарифи асосида аниқланади. Суғурта таърифларининг энг юқори даражалари иш берувчи томонидан амалга оширилаётган фаолият турларининг хавфлилик даражасиги боғлиқ ҳолда белгиланади.
Мажбурий суғурта шартномасини тузиш учун иш берувчи суғурталовчига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:
- мажбурий суғурта қоидасида белгиланган шакл асосида ариза;
- иш берувчининг паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа гувоҳнома нусхаси (агар иш берувчи жисмоний шахс бўлса);
- иш берувчининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг тасдиқланган нусхаси (агар иш берувчи юридик шахс бўлса).
Суғурта ҳодисаси юз берганда иш берувчи суғурта товонини тўлаш талаби кўрсатилган ёзма шаклдаги ариза билан қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда суғурталовчига мурожаат этади:
- иш берувчининг етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги буйруғининг кўчирма нусхаси;
- ҳодимнинг ёки наф олувчининг етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаби кўрсатилган, иш берувчининг номига ёзилган аризасининг кўчирма нусхаси;
- суғурта ҳодисаси юз бергунига қадар ҳодим олган ўртача ойлик ёки йиллик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома;
- меҳнат шартномасининг (контрактнинг) кўчирма нусхаси;
- касб касаллигида – ҳодимнинг касб касаллиги тўғрисидаги тиббий хулоса;
- ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса содир бўлганлигини ва ҳодим учун унинг оқибатини тасдиқловчи ҳужжатлар (ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисани махсус текшириш далолатномаси, тиббий-меҳнат экспертиза комиссиясининг хулосаси, низолар юзага келган ҳолларда эса – суднинг қарори).
 
Ҳодим вафот этган тақдирда ҳодимнинг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси ва наф олувчининг зарарнинг ўрни қопланишига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.