Asosiy menu

17.07.2019 - "Kafolat Hayot" суғурта компанияси – суғурта бозорида 1 йил >>> | 16.07.2019 - «Kafolat sug’urta kompaniyasi» AJ акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши бўлиб ўтди >>> | 15.07.2019 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” АJ ходимлари суғурта хизматларини фаол тарғиб этмоқда >>>

ТВЭФЖМС

Ҳурматли транспорт воситаси эгалари!

2008 йил 22 октябрдан эътиборан «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунини кучга кириши муносабати билан ҳар бир транспорт воситаси эгаси (жисмоний ёки юридик шахс) суғурта ҳодисаси содир бўлган вақтида жабрланувчиларга уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мақсадида ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши шарт.

 
Сиз «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ билан суғурта шартномасини ўзингиз учун қулай бўлган бўлимларимизга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда тузишингиз мумкин:
 
1) транспорт воситасини бошқаришга қўйилган суғурта қилдирувчи – жисмоний шахснинг ва бошқа шахсларнинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа гувоҳнома ва уларнинг нусхасини;
2) транспорт воситасининг техник паспорти ёки унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва нусхасини;
3) транспорт воситасини бошқаришга берилган ишончнома ёки ушбу транспорт воситасига эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжат ва уларнинг нусхасини;
4 )транспорт воситасини бошқаришга қўйилган барча шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки барча ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ва уларнинг нусхасини;
5) агар суғурта қилдирувчи суғурта мукофоти бўйича (агар бўлса) сийлов олиш ҳуқуқига эга бўлса (гувоҳнома, маълумотномалар ва шу кабилар) ушбу ҳужжатлар ва уларнинг нотариал тасдиқланган нусхасини.
 
Мажбурий суғурта қилиш қоидаларига асосан суғурта қопламаси қуйидагиларга мувофиқ ҳисобланади:
- транспорт воситасиниг турига;
- транспорт воситасидан фойдаланиш ҳудудига;
- транспорт воситасидан фойдаланиш хуқуқига эга бўлган шахсларнинг сонига;
- ҳайдовчининг ҳайдовчилик стажига;
- ўтган давр мобайнида суғурта ҳодисалари содир бўлган ёки бўлмаганлигига;
- транспорт воситасидан мавсумий фойдаланишга;
- суғурта шартларининг бузилганлигига ва ҳ.к.
 
Суғурта мукофоти тўлангандан сўнг мижозга суғурта полиси ва махсус давлат белгиси тақдим этилади. Транспорт воситасидан фойдаланишда ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа зарур ҳужжатлар қаторида суғурта полисининг аслини ҳам олиб юриши лозим. Давлат белгиси эса траснспорт воситасини олд ойнасининг ўнг томон бурчагида бўлиши лозим.   
Биз билан боғланиш -->