Asosiy menu

18.04.2019 - Автосуғурта ҳақида батафсил! >>> | 15.04.2019 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ раҳбарияти Хоразм вилоятида сайёр учрашув ўтказди >>> | 09.04.2019 - Эълон! >>>

Ипотека суғуртаси

Ипотека суғуртаси (гаровга қўйилаётган мулк) ЎР Фуқаролик кодекси, 05.04.2002й. даги ЎР «Суғурта фаолияти тўғрисида» ги Қонуни, 16.02.2005й. даги 10 сонли «Турар жой бозори ва турар жой қурилишини ривожлантириш тўғрисида» ги ЎР ПҚ  ҳамда 4.10.2006й. даги 58 сонли «Ипотека тўғрисида» ги  ЎРҚ га асосан юритилади.   

 
Турар жой – бу бугунги кунда ҳар бир инсон учун муҳим масалалардан биридир. Ипотека кредити эса бу масаланинг долзарб ечимига айланиб бормоқда. Аммо, Қарз олувчига уй жой олиш учун кредит ажратиш учун Банк ўз навбатида ушбу кредитнинг қайтиши тўғрисида кафолат талаб қилади. Шунинг учун Суғурта, ипотека кредити олишнинг муҳим шарти ҳисобланади.     
 
«Кафолат» ДАСК (ОАЖ) да ипотека кредити олувчи мижозлар учун қуйидаги объектларни ипотека суғуртасига қабул қилиш кўзда тутилган:
 
- мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш ёки бошқариш билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлар;
- банк томонидан гаровга олинаётган мулк;
- иморатлар.
 
Ипотека суғуртаси доирасида гаровга қўйилган мулк суғуртасининг – қуйидаги хавф-хатарлари кўзда тутилган:
 
- жисмоний таъсир натижасида тўғридан тўғри шикаст етиши ёки суғуртланган мулкнинг шикастланиши қуйидаги ҳолатлар ўрин тутган:
- ёнғин;
- портлаш;
- бўрон;
- тўфон;
- жала;
- кўчки;
- тупроқнинг чўкиши;
- емирилиш;
- ер ости сувларининг чиқиши;
- сел;
- яшин уриши;
- зилзила;
- дўл;
- сурункали қор ёғиши ёки музлаш;
- бузиш билан ўғрилик содир этилиши;
- қурилиш материаллари ва конструкциялари, машина ва механизмларнинг қулаши;
- учар аппаратлар;
- иситиш тизими ва оқава сув тизимларининг ишдан чиқиши;
- ички сантехника тизимининг шикастланиши;
- учинчи шахсларнинг қасддан қилинган ноқонуний ҳаракатлари.  
Биз билан боғланиш -->