Asosiy menu

19.09.2019 - "Kafolat Hayot" суғурта компаниясига мажбурий суғурта хизматларини амалга оширишга лицензия берилди >>> | 16.09.2019 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Бошқарувида семинар ташкил этилди >>> | 13.09.2019 - “KAFOLAT sugʻurta kompaniyasi” АJ Бошқарувида совриндорлар тақдирланди >>>

Мол-мулк суғуртаси

Уй, уй жихозлари, маиший техника буюмлари – буларнинг барчаси кўп йиллар давомида меҳр билан танлаб олинади. Уларга ўрганасиз, парвариш қиласиз, улар аста секинлик билан Сизнинг кундалик турмуш тарзингизнинг бир қисмига айланиб боради ва улардан айрилиш доимо қийин, йўқотилган вақтни қайта тиклаш эса умуман мумкин эмас.
Сизнинг уй-жойингиз ва мулкингизни суғуртаси- улар талофат кўрганда ёки бузилганида молиявий йўқотишлардан сақланишнинг энг оддий усулидир. Бизнинг компаниямиз ушбу тур йўқотишлари суғуртаси бўйича кенг имкониятларни тақдим этади. Биз томонимиздан Сизнинг уйингизни, қурилишларни ва уйингиз ичидаги мулкингизни суғурталашга имконият берувчи суғурта турлари ишлаб чиқилган.

Биз суғурта қопламасини қуйидагича таъминлаймиз:
- уй-жойингиз таъмирининг ҳақиқий қиймати бўйича;
- уйингиз ичидаги маиший техниканинг ҳақиқий қийматича;
- сантехниканинг ҳақиқий қиймати даражасида. 
 
Суғурта қопламаси миқдори қандай аниқланади?
- суғурталанган мулкка зарар етган ҳолатда суғурта қопламасининг миқдори зарар кўрган қисмларнинг умумий суғурта суммасига бўлган нисбатида аниқланади.
- мулк тўлалигича талофат кўрган тақдирда суғурта қопламасининг миқдори суғурта суммасининг 100 фоизигача тўғри келади.
 
Полис баҳоси:
Полис нархи уни сотиб олиш учун етарлича қулайдир. Тахмин қилайлик 1 млн. сўмлик суғурта суммаси учун 1 йилга ўртача 2,5 минг сўмдан 5,0 минг сўмгача тўлаш кифоя.
Агарда Сиз:
- уйингизни ижарага бераётган бўлсангиз
- узоқ муддатли таътил ёки хизмат сафарига кетаётган бўлсангиз
- кўп вақтингиз ишда ўтса
 
Унда мол-мулкингиз ҳимояси ҳақида қайғуришингиз лозим
 
Сиз қуйидагиларни танлашингиз мумкин!
1. Суғурта суммасини, яъни ўз уйингиз ва мол-мулкингизни баҳолаган нархни 
2. Суғурта даврини, яъни ўз уйингиз ва мол-мулкингизни суғурта ҳимоясида бўладиган даврни. 
 
Биз билан боғланиш -->