Asosiy menu

18.04.2019 - Автосуғурта ҳақида батафсил! >>> | 15.04.2019 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ раҳбарияти Хоразм вилоятида сайёр учрашув ўтказди >>> | 09.04.2019 - Эълон! >>>

Юк суғуртаси

Шикастланиш ва ҳалок бўлиш, ўғирлик ва маҳсулот камомати – бу каби салбий ҳолатлар барча даврлар мобайнида юк ташиш вақтида кузатилган.
Юк ташувчи ёки юк эгаси бундай йўлда учрайдиган  муаммоларга қанчалик жиддий қарамасин, ҳамиша – юк шикастланиши, айниши, йўқолиши ва ҳ.к.з. каби кутилмаган ҳолатларга жой топилади. Оқибатда, вақтинг кетти, пулинг кетти. 

 
Юк эгасига содир бўлиши мумкин бўлган зарардан ҳимоя ва кафолатни фақатгина суғурта таъминлаши мумкин.
 
Юк суғуртаси – энг кенг тарқалган суғурта турининг бири ҳисобланади. Бунда юк ташувчи ёки юк кутиб олувчи ҳар қандай юридик корхона ва жисмоний шахслар суғурта қилдирувчи бўлиши мумкин. 
 
«Кафолат» ДАСК (ОАЖ) суғурта компанияси ҳар хил турдаги юкларни,  суғурталаш борасида катта тажрибага эга.
 
Cуғурта объектлари:
• Юклар; 
• Багаж; 
ҳар хил турдаги транспорт воситаларида ташиладиган (транспортирланадиган) бошқа мулклар. 
 
Суғурта қалтисликлари (рисклари):
 
1. «Барча қалтисликлар бўйича жавобгарлик».
- емирилиш;
- барча юкнинг ёки қисмининг шикастланиши;
- умумий авария;
-  юкни сақлаб қолиш ёки зарарни камайтириш ва унинг миқдорини аниқлаш мақсадида, зарур ва мақсадга мувофиқ бўлган барча ҳаражатлар.   
 
2. «Қисман авария бўйича жавобгарлик».
- Барча юкнинг ёки қисмининг шикастланиши ёки нобуд бўлиши оқибати: 
- табиий офат;
- ҳалокат;
- ташиш воситаларининг (ТВ) ўзаро тўқнашуви; 
- ТВ нинг ҳаракатланаётган ёки ҳаракатсиз буюмларга урилиши;
- кемани саёз жойга қўйиш;
- ёнғин;
- портлаш;
- кеманинг муз таъсирида шикастланиши;
- бортдан ташқаридаги сув кириши;
- ёнғинни ўчириш ёки сақлаб қолишда олиб борилган ҳаракатлар; 
- юкнинг ташиш мосламаси билан дараксиз йўқолиши;
- юкни юклаш ёки тушириш ва ташиш мосламасига ёнилғи тўлдириш оқибатидаги бахтсиз ҳодиса;  
- умумий аварияда зарар, ҳаражат ва бадал тўланиши;
- юкни асраш ҳамда етказилган зарарни камайтириш ва белгилаш  мақсадида муҳим ва керакли бўлган ҳаражатлар;
- ТВ нинг ҳалокатга учраши оқибатида юкни чиқиб кетиш ҳаражатлари.
3. «Ҳалокатга учраш ҳодисасидан ташқари».
- Юкни тўлиқ ёки қисман нобуд бўлиши оқибатидаги зарар:
- табиий офат;
- олиб ўтилаётган буюмларнинг ўзаро урилиши ёки бузилиши;
- ТВнинг ҳаракатланаётган ёки ҳаракатсиз жисмларга урилиши;
- ёнғин;
- портлаш;
- кеманинг муз таъсирида шикастланиши;
- бортдан ташқаридаги сув кириши;
- ёнғинни ўчириш ёки сақлаб қолишда олиб борилган ҳаракатлар; 
- юкнинг ташиш мосламаси билан дараксиз йўқолиши;
- юкни юклаш ёки тушириш ва ташиш мосламасига ёнилғи тўлдириш оқибатидаги бахтсиз ҳодиса;  
- ағдарилиш натижасида юк ёки ТВ нинг ҳаракатланаётган ёки ҳаракатсиз жисмларга урилиши;
ўзаро урилиш оқибатида 
- ТВ да ёнғин ёки портлаш; 
- умумий аварияда зарар, ҳаражат ва бадал тўланиши;
- юкни асраш ҳамда етказилган зарарни камайтириш ва белгилаш  мақсадида муҳим ва керакли бўлган ҳаражатлар.
4. «Сақлаш вақтидаги хавф-хатарга жавобгарлик». 
- Юк қисмининг ёки тўлиқ шикастланиши ҳамда нобуд бўлиши оқибатидаги зарар: 
- учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари (ўғрилик, талончилик, юкни ёнғин таъсирида (ишдан чиқариш) шикастлаш ёки уюштирилган ҳолда йўқ қилиш, путур етказиш, омборхоналарнинг коммуникация тармоғига зарар етказиш ва ҳ.к.з.);
- ёнғин;
- портлаш;
- ер чўкиши;
- намланиш ёки ер ости суви оқибатида қолиши;
- иситиш тизимлари, сув қувури ва оқава сув йўллари аварияси;
- табиий офат оқибатида.
5. Ўғирлик, талончилик
- айрим келишилган шартлар асосида ва қўшимча суғурта бадали эвазига тўланиши мумкин.
 
Биз билан боғланиш -->