Asosiy menu

18.04.2019 - Автосуғурта ҳақида батафсил! >>> | 15.04.2019 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ раҳбарияти Хоразм вилоятида сайёр учрашув ўтказди >>> | 09.04.2019 - Эълон! >>>

Экспорт суғуртаси

Дебитор томонидан Суғурта қилдирувчига сиёсий ва тижорат таваккалчиликлар оқибатида Шартномада кўрсатилган  шартлари ва муддатига кўра тўловларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини бажармаслиги, Суғурта қилдирувчининг мулкий манфаатлари  суғурта объекти ҳисобланади.

 
Қалтисликлар:
 
Тижорат таваккалчиликлари:
а) Шартнома объекти ҳисобланган, Банкротликка ёки ночор аҳволга учраши оқибатида Дебиторнинг маҳсулот (кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишлар) учун маблағ тўғламаганлиги ёки ортиқ тўловни бажаролмаслиги;
б) Суғурта қилдирувчи томонидан Дебиторга берилган маҳсулот кредитини Суғурта шартномасида кўрсатиб ўтилган кутиш даврининг муддати тугагандан кейин узоқ муддат давомида тўламаслиги. Суғурта ҳодисаси деб қабул қилинган, узоқ муддат давомида тўлов амалга оширилмаслиги санаси, суғурта шартномасида муддати келишилган кутиш даврининг охирги кунидан кейинги кун ҳисобланади. Суғурталовчи ва Дебитор орасида тузилган контрактга кўра, Кутиш даври тўлов санасининг тугаган кунидан кейинги кундан бошланади.
 
Сиёсий таваккалчиликлар:
а) Дебиторнинг эълон қилинган ёки қилинмаган уруш, фуқаролик нотинчликлар, инқилоб, террористлик ҳаракатлар, ишдан бўйин товлаш (саботаж), қўзғолон, ғалаён, ҳокимиятни қурол орқали қўлга олиш, суғурта қопланадиган мамлакатдаги исён, оқибатида, Суғурталовчи билан ўзаро тузилган контракт шартларини бажара олмаслиги, шу жумладан қарзни узолмаслиги (дебиторлик қарзини).
б) ҳукумат томонидан суғурта қопланадиган мамлакатда  Суғурта қилдирувчи ва Дебитор орасида тузилган Шартнома асосида тўловларни амалга оширишга ва/ёки маҳсулотни импорт, экспорт (ишлар, хизматлар) қилинишига тўсқинлик яратувчи импорт ёки экспортга эмбаргони жорий қилиниши, бирор бир қонун, йўриқнома, норматив-ҳуқуқий далолатномани чиқарилиши ёки суғурта қопланадиган мамлактга нисбатан репрессив жазо тариқасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) қарорига асосан савдо-сотиқни блокировка қилиниши, БМТ Низомини бузганлиги ёки бошқа ножўя ҳаракатларни қилганлиги туфайли киритилиши.   
в) суғурта қопланадиган мамлакат ҳаракатларида Суғурта қилдирувчи ва Дебитор ўртасида тузилган контракт шартларини ёки уни бандларини бажаришга тўсқинлик қилувчи, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасига нисбатан дискриминацион характерга эга бœлган янги қонунчилик далолатномаларини киритилиши. 
г) маҳсулот жўнатилиши (хизмат кўрсатиш, ишни бажариш) трансфертни кечиктирилиши ҳамда суғурта қопланадиган мамлакатнинг масъул тегишли ташкилотини қобилиятсизлиги туфайли Суғурта қилдирувчига Шартнома пулини бўш конвертацияга эга бўлган маблағларни етишмовчилиги туфайли тўғридан-тўғри ўтказилишида, Ўзбекистон Республикасига суғурта қопланадиган мамлакатнинг ташқи қарзига хизмат кўрсатишда мораторий эълон қилиниши, Дебитор томонидан, етарли миқдордаги Шартнома валютасини топиш ва ўтказишда, суғурта қопланадиган мамлакатнинг масъул ташкилотида махаллий валютада депозит қилинган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ва суғурта қопланадиган мамлакат ўртасидаги чекловчи тўловлар билан боғлиқ. 
Кутиш даври мобайнидаги  суғурталовчига ўтказилмаган депозит суммаси, зарар суммаси ҳисобланади.
- суғуртани томонларнинг келишувига кўра суғурта қалтисликларининг  ҳар қандай комбинацияларида ёки ҳаммаси бўйича бир вақтнинг ўзида амалга ошириш мумкин.
 
Биз билан боғланиш -->