Asosiy menu

19.09.2019 - "Kafolat Hayot" суғурта компаниясига мажбурий суғурта хизматларини амалга оширишга лицензия берилди >>> | 16.09.2019 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Бошқарувида семинар ташкил этилди >>> | 13.09.2019 - “KAFOLAT sugʻurta kompaniyasi” АJ Бошқарувида совриндорлар тақдирланди >>>

Қурилиш хатари суғуртаси

Қурилиш монтаж ишлари суғуртаси доирасида (ҚМС) нафақат қурилиш монтаж ишлари билан боғлиқ, балки қурилиш майдонида жойлашган – қурилиш моллари, қурилиш техникаси, вақтинчалик қурилмалар ва мулкни йўқотиш хатари каби кенг қамровдаги таваккалчиликлар  қамраб олинади. 

 
Суғурта объектлари:
Мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш билан боғлиқ мулкий манфаатлар:
- бинолар;
- қурилмалар;
- ускуналар;
- машина ва унинг эҳтиёт қисмлари;
- суғурта қилдирувчига тегишли ва  ўз навбатида қурилиш ва монтаж предмети ҳисобланган,  қурилиш майдонида жойлашган материаллар ҳамда бошқа мулк;
-  қурилиш-монтаж ишлари олиб борилганда, учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мулкига етказилган зарар учун суғурта қилдирувчининг жавобгарлиги;
 
Суғурта хатари:
Қуйидагилар оқибатида учинчи шахсларнинг мулкий манфаатларига етказилган зарар ҳамда суғурталанган объектнинг шикастланиши ёки жисмоний нобуд бўлиши: 
- машина ва механизмлар, қурилиш материаллари ва қурилмалари ҳамда учар аппаратларининг қулаши;
- ёнғин;
- портлаш;
- бўрон;
- тўфон;
- жала;
- ўпирилиш;
- ер чўкиши;
- кўчки;
- ер ости сувларининг таъсири;
- сел;
- чақмоқ уриши;
- зилзила;
- дўл;
- қаттиқ қор ёғиши ёки музлаши;
- бузиш билан ўғрилик;
- иситиш тизимлари, сув қувури ва оқава сув йўллари аварияси;
- ички сантехника тизимларининг ёрилиши;
- қисқа туташув, юқори кучланиш, электр учқунланиш;
- учинчи шахсларнинг қасддан ноқонуний ҳаракатлари;
- қурилиш-монтаж ишлари олиб борилганда учинчи шахслар олдида фуқаролик жавобгарлиги содир бўлиши.
Томонлар келишувига асосан бирданига барча ёки суғурта хатарининг хоҳлаган комбинацияси суғурта қилиниши мумкин.    
Биз билан боғланиш -->