Asosiy menu

22.06.2017 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ рахбарияти вилоятларда сайёр қабуллар ўтказмоқда >>> | 20.06.2017 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Жиззах вилояти филиали янги бинога кўчди >>> | 15.06.2017 - “КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ компания Ижроия органи (Бошкаруви)га номзодлар танловида иштирок этиш учун таклиф қилади. >>>

Ер усти транспорт воситаларини суғурталаш

Ер усти транспорт воситаларини суғурталаш

регламенти

 Умумий маълумотлар:

Хизмат номи

Ер усти транспортларини суғурталаш

Хизматнинг  соҳага тегишлилиги

Суғурта хизматлари

Хизматдан фойдаланувчилар

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, резидентлар ва норезидентлар

Хизматдан кўрсатувчи бўлинмалар

Хизмат компаниянинг барча бўлинмаларида кўрсатилади

Боғланиш

Компаниянинг барча бўлинмалари 

Хужжатлар:

Хизматдан фойдаланиш учун талаб қилинадиган хужжатлар:
Хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги хужжатлар тақдим қилиниши зарур:
-Суғурта қилдирувчининг шахсини тасдиқловчи хужжати (фуқаролик паспорти);
-Суғурталанаётган  ер усти транспорт воситаси хужжати (техник паспорт);

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асослари:

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 52 боби;
Ўзбекистон Республикасининг  2002 йил 5 апрелдаги "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуни;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган тегишли лицензия.

Муддатлар ва тўлов:
Суғурта даври, суғурта пули, суғурта мукофоти ва тўлов тури
Суғурта даври -  томонлар келишувига асосан белгиланади;
Суғурта пули (жавобгарлик) -  томонлар келишувига асосан белгиланади;
Суғурта мукофоти  -  томонлар келишувига асосан белгиланади;
Тўлов тури - хизмат учун тўлов Uzcard Online ёки Uzcard Duet ёхуд нақд пулда қабул қилинади.


Натижа:

Қуйидаги ҳолларда суғурта ходисаси юзага келган хисобланади:

Транспорт воситалари, ўзи юрар машина ва механизмлар (ҳаракатланадиган темир йўл таркиби бундан мустасно) йўқотилганда ёки шикастланганда;

Ер усти транспорт воситаларини суғурта қилиш Стандарт қоидалари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида ишлаб чиқилган бўлиб, бу Қоидалар суғурта қилишни тартибга солади ва суғурта компаниясининг ер усти транспорт воситаларини суғурта қилиш фаолияти бўйича асосий шартларини белгилайди.

Ушбу Қоидаларга кўра суғурталовчи ер усти транспорт воситаларини суғурта қилишнинг муайян турлари бўйича алоҳида Қоидалар ишлаб чиқишга ва қўллашга ҳамда шулар асосида ер усти транспорт воситаларини суғурта қилиш бўйича муайян шартномаларни ишлаб чиқишга ва тузишга ҳақли.

Рад этиш сабаблари:

Талаб қилинган хужжатларсиз мурожаат қилиш хизматни кўрсатишни рад қилиш учун сабаб бўлади.

Шикоят аризасини бериш тартиби:

Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида белгиланган тартибда (оғзаки ва ёзма кўринишларда ёхуд ишонч телефонлари орқали) компания раҳбариятига ва юқори ташкилотларга шикоят қилиниши мумкин.

Биз билан боғланиш -->