Asosiy menu

20.07.2017 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ нинг 2017 йил I-ярим йиллик фаолияти якунлари >>> | 10.07.2017 - Компания 2017 йилнинг 1-ярим йиллиги бўйича кўрсаткичларда етакчи >>> | 04.07.2017 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ фаолият доирасини кенгайтирмоқда >>>

-Мол-мулкни ёнғин ва табиий офатлардан суғурталаш

Мол-мулкни зарардан, ёнғин ва табиий офатлардан суғурталаш регламенти

Умумий маълумотлар:

Хизмат номи
Мол-мулкни зарардан, ёнғин ва табиий офатлардан суғурталаш 
Хизматнинг соҳага тегишлилиги
Суғурта хизматлари
Хизматдан фойдаланувчилар
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, юридик шахслар, резидентлар ва норезидентлар
Хизматдан кўрсатувчи бўлинмалар
Хизмат компаниянинг барча бўлинмаларида кўрсатилади
Боғланиш
Компаниянинг барча бўлинмалари
Хужжатлар:
Хизматдан фойдаланиш учун талаб қилинадиган хужжатлар:

Хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги хужжатлар тақдим қилиниши зарур:
- Суғурта қилдирувчининг суғурта шартномаси тузишни сўраб ёзган, белгиланган тартибдаги ариза;
-Суғурта қилдирувчининг мол-мулки тўғрисида маълумот (мол-мулкни баҳолаш далолатномаси ёки унинг баланс баҳоси).

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асослари:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 52 боби;
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуни;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган тегишли лицензия.


Муддатлар ва тўлов:
Суғурта даври, суғурта пули, суғурта мукофоти ва тўлов тури
Суғурта даври - томонлар келишувига асосан белгиланади;
Суғурта пули (жавобгарлик) - томонлар келишувига асосан белгиланади;
Суғурта мукофоти - томонлар келишувига асосан белгиланади;
Тўлов тури - хизмат учун тўлов Uzcard Online ёки Uzcard Duet ёхуд нақд пулда ва пул ўтказиш йўли билан қабул қилинади.

Натижа:
Қуйидаги ҳолларда суғурта ходисаси юзага келган хисобланади:
Суғурта шартномасида белгиланган таваккалчиликлар натижасида корхонанинг мол-мулкига зарар етиши ёки йўқотилиши.

Рад этиш сабаблари:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 955-моддасида келтирилган ҳолатларга асосан.
Шикоят аризасини бериш тартиби:
Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида белгиланган тартибда (оғзаки ва ёзма кўринишларда ёхуд ишонч телефонлари орқали) компания раҳбариятига ва юқори ташкилотларга шикоят қилиниши мумкин.

Биз билан боғланиш -->