Asosiy menu

13.12.2019 - Янги таҳрирдаги “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди >>> | 11.12.2019 - Чет элнинг нуфузли олийгоҳи билан уч томонлама меморандум имзоланди >>> | 10.12.2019 - Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигига 27 йил тўлди >>>

Кредитларни суғурталаш

Кредитларни суғурталаш регламенти



 Умумий маълумотлар:

Хизмат номи

Кредитларни суғурталаш

Хизматнинг  соҳага тегишлилиги

Суғурта хизматлари

Хизматдан фойдаланувчилар

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, резидентлар ва норезидентлар

Хизматдан кўрсатувчи бўлинмалар

Хизмат компаниянинг барча бўлинмаларида кўрсатилади

Боғланиш

Компаниянинг барча бўлинмалари 

Хужжатлар:

Хизматдан фойдаланиш учун талаб қилинадиган хужжатлар:
Хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги хужжатлар тақдим қилиниши зарур:
-Суғурта қилдирувчининг шахсини тасдиқловчи хужжати (фуқаролик паспорти);
-Суғурталанаётган  мол-мулкни тавсифи;

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асослари:

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 52 боби;
Ўзбекистон Республикасининг  2002 йил 5 апрелдаги "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуни;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган тегишли лицензия.

Муддатлар ва тўлов:
Суғурта даври, суғурта пули, суғурта мукофоти ва тўлов тури
Суғурта даври -  томонлар келишувига асосан белгиланади;
Суғурта пули (жавобгарлик) -  томонлар келишувига асосан белгиланади;
Суғурта мукофоти  -  томонлар келишувига асосан белгиланади;
Тўлов тури - хизмат учун тўлов Uzcard Online ёки Uzcard Duet ёхуд нақд пулда қабул қилинади.


Натижа:

Қуйидаги ҳолларда суғурта ходисаси юзага келган хисобланади:

а) Суғурта қилдирувчининг дебитори томонидан контракт мажбуриятларининг бажарилмаслиги сабабли суғурта қилдирувчининг зарар кўриши, ёхуд;

б) Суғурта қилдирувнинг контрагентитомонидан контракт мажбуриятларининг бажарилмаслиги сабабли суғурта қилдирувчининг зарар кўриши

Рад этиш сабаблари:

Талаб қилинган хужжатларсиз мурожаат қилиш хизматни кўрсатишни рад қилиш учун сабаб бўлади.

Шикоят аризасини бериш тартиби:

Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида белгиланган тартибда (оғзаки ва ёзма кўринишларда ёхуд ишонч телефонлари орқали) компания раҳбариятига ва юқори ташкилотларга шикоят қилиниши мумкин.