Asosiy menu

06.12.2019 - Ватанимиз қомуси- Конституциямиз қабул қилинганлигининг 27 йиллик байрами муборак бўлсин! >>> | 04.12.2019 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJда талабалар учун “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди >>> | 03.12.2019 - Биз барчамиз тенгмиз! >>>

Тадбиркор манфаати - суғурта ҳимоясида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сонли «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида»ги фармони  ижроси юзасидан «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ томонидан амалга оширилган ишлар бўйича маълумот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сонли Фармони қабул қилинди. Ушбу Фармонга мувофиқ, тадбиркорлик субъектларига суғурта хизматларини кўрсатишда бир қатор муаммоларни ечилишига имкон яратди.

Биринчидан, кўп холларда тадбиркорлар банклардан кредит олишларида гаров етишмаслиги муаммосига дуч келишар эди. Ушбу фармонда гаров етмаган тақдирда суғурта механизмидан фойдаланиш масаласи ечиб берилди.

Иккинчидан, кредитларни қайтмаслигидан суғурталаш шартлари бир хиллаштирилмоқда. Суғурта учун тадбиркорлар тақдим этадиган ҳужжатлар қисқартирилди.

Учинчидан, банк фаолиятининг оптималлаштирилиши, яъни туманнинг ўзида кредит ажратиш масаласи ҳал қилиниши ўша жойнинг ўзида суғуртани тақдим этишга имкон яратади.

Тўртинчидан, таянч тижорат банклари, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва суғурта компанияси фаолияти ягона интеграциялашган – автоматлаштирилган тизимга боғланади, тижорат банклари томонидан ҳужжатлар кўриб чиқилиши жараёнининг ўзида параллел равишда, компенсация, кафиллик ҳамда суғурта полислари тақдим қилиш масалалари амалга оширилади, бу тадбиркорларнинг ҳам вақтини, ҳам харажатларини тежалишига олиб келади.

Тадбиркор кредит олиш учун мурожаат қилганда қуйидаги ҳолатлар вужудга келиши мумкин:

Биринчидан, гаров мавжуд бўлган холларда «Кафолат суғурта компанияси» АЖ мавжуд гаровни суғурталашни амалга оширади;

Иккинчидан, гаров қисман мавжуд бўлган холда, гаровнинг етмаган қисмига «Кафолат суғурта компанияси» АЖ кредит қайтмаслигидан суғурта полисини ва Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси – кафиллик беради;

Учинчидан, гаров қисман мавжуд, лекин Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан компенсация берилган тақдирда, гаров етмаган қисмига «Кафолат суғурта компанияси» АЖ томонидан кредит қайтмаслигидан суғурта полиси берилади.

Ушбу механизмни, Жамғарма, таянч тижорат банклари ва «Кафолат суғурта компанияси» АЖ амалиётга тадбиқ этади.

ТАДБИРКОРЛАР УЧУН СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИ:

v  Гаровга қўйилаётган мол-мулкни суғурталаш;

v  Гаровга қўйилаётган автотранспорт воситаларини суғурталаш;

v  Лизинга олинаётган мол-мулкни суғурталаш;

v  Лизинга олинаётган автотранспорт воситаларини суғурталаш;

v  Экспорт шартномаларини комплекс суғурталаш;

v  Йўлдаги мол-мулкни суғурталаш;

v  Мол-мулкни оловдан ва табиий офатлардан ихтиёрий суғурталаш;

v  Автортранспорт воситаларини комплекс суғурталаш;

v  Ишлаб чиқаришда (хизмат кўрсатишда) фаолият юритаётган ходимларни бахтсиз ҳодисалардан коллектив суғурталаш;

v  Омбордаги (склад) мол-мулкларни суғурталаш;

v  Жиҳозлар, ускуналарнинг бузилишидан суғурталаш;

v  Ижарага берилган иморатларни суғурталаш;

v  Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш;

v  Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш;

v  Қурилиш-монтаж таваккалчиликларини суғурталаш (ихтиёрий ва мажбурий турлари);

v  Ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш.


Мазкур суғурта турлари бўйича суғурта хизматларини олиш учун компаниянинг ҳудудий филиалларига мурожаат этишингиз мумкин:

ҲУДУДИЙ ФИЛИАЛЛАР

v  «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ Бошқаруви

100000, Тошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси 13,13 А уй

(71) 202-88-22

v  Қорақалпоғистон Республикаси филиали

230100, Нукус шаҳар, П.Тлеганова кўчаси

(61) 222-29-34

v  Андижон вилояти филиали

170100, Андижон шаҳар, Чўлпоншох кўчаси, 181-уй

(74) 225-32-64

v  Бухоро вилояти филиали

200100, Бухоро шаҳар, Б.Нақшбанд кўчаси, 3-уй

(65) 221-55-79

v  Жиззах вилояти филиали

130100, Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов шоҳ кўчаси, 39-уй

(72) 226-40-32

v  Қашқадарё вилояти филиали

180100, Қарши шаҳар, Ўзбекистон кўчаси, 295-уй

(75) 221-12-29

v  Навоий вилояти филиали

210100, Навоий шаҳар, Ғалаба кўчаси, 151-уй

(79) 224-98-00

v  Наманган вилояти филиали

716000, Наманган шаҳар, Хуррият кўчаси, 22-уй

(69) 227-02-06

v  Самарқанд вилояти филиали

140100, Самарқанд шаҳар, Пушкин кўчаси, 15-уй

(66) 233-54-02

v  Сурхондарё вилояти филиали

190100, Термиз шаҳар, Истиқлол кўчаси, 53 б-уй

(76) 227-30-99

v  Сирдарё вилояти филиали

120100, Гулистон шаҳар, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 40-уй

(67) 225-00-04

v  Тошкент вилояти филиали

112000, Янгийўл шаҳар, Самарқанд кўчаси, 215-уй

(70) 602-11-43

v  Фарғона вилояти филиали

150100, Фарғона шаҳар, 1-Янгисой кўчаси

(73) 243-34-43

v  Хоразм вилояти филиали

220100, Урганч шаҳар, Тинчлик кўчаси, 90-уй

(93) 922-67-47

v  Тошкент шаҳар филиали

100128, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси,15 а-уй

(78) 150-50-04

v  «Андеррайтинг Маркази»филиали

100011, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 30 А-уй

(78) 150-42-28