Asosiy menu

20.07.2017 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ нинг 2017 йил I-ярим йиллик фаолияти якунлари >>> | 10.07.2017 - Компания 2017 йилнинг 1-ярим йиллиги бўйича кўрсаткичларда етакчи >>> | 04.07.2017 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ фаолият доирасини кенгайтирмоқда >>>

Умумий фаолият бўйича хамкорларимиз

Суғурта портфелини самарали бошқариш суғурта компаниясининг молиявий барқарор ва жадал ривожланишининг гарови ҳисобланганлиги учун, энг асосий вазифалардан бири суғурта портфелини диверсификациялаш фаолияти муҳим ўрин эгаллайди. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, тасдиқланган меъёр даражасидаги тўлов қобилиятини ва суғурта портфелининг баланс ҳолатини таъминлаш ҳамда суғурта хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида компания миллий ва хорижий суғурталовчилар билан ҳамкорликда қайта суғурталаш операцияларини фаол амалга ошириб келмоқда. Жумладан, бу йўналишда Компания хорижий шериклардан «ВТА» ЕСК (Латвия), «Ингосстрах», «Капитал Перестрахование» ЁАЖ, «Росно» ОАЖ, «Москва-Ре», «Росгострах» ОАЖ (Россия) ҳамда барча миллий суғурта компаниялари билан тегишли шартномалар асосида самарали ҳамкорлик қилмоқда.

 

Компаниянинг молиявий ресурсларини республика тижорат банкларининг қисқа муддатли депозит қўйилмалари ва узоқ муддатли қимматли қоғозларига жойлаштириш инвестиция фаолиятнинг муҳим йўналиши ҳисобланади. Бу борада, компания асосан, АТИБ «Агробанк», АИТБ «Ипотека банк», ОАИТБ «Ипак йўли банк», ОАТБ «Ҳамкорбанк», ОАТ «Қишлоқ қурилиш банк» каби йирик ва бошқа ўрта гуруҳ банклар билан ҳамкорлик қилмокда.

 

Суғурта полиси бўйича суғурта хизматларини кўрсатиш андеррайтер, аджастер, сюрвейер, актуарий, ассистанс хизматлари ва агентлар каби суғурта бозорининг турли иштирокчилари хизматини талаб этади. Бу айтиб ўтилган ихтисосликлар бу хақда хабардор бўлмаган кишига хеч нарсани англатмайди, лекин бугун уларнинг иштирокисиз сифатли суғурта хизматларини кўрсатиш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам ривожланган суғурта бозоридаги ўз обрўйи ва мижозларини қадрлайдиган компаниялар «аутсорсинг»га мурожат этадилар, яъни тор ихтисосликка эга мутахассисларни, ўз ишининг усталарини жалб этадилар.

Сифатли хизмат кўрсатиш масаласининг нақадар муҳимлигини тушунган ҳолда Компаниямиз томонидан ихтиёрий тиббий суғурта, чет элга чиқувчиларни суғурта қилиш, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш турлари бўйича ассистанс хизматларини таклиф этаётган ташкилотлар билан шартномалар тузилган бўлиб, бу мижозларимиз томонидан суғурта қопламасини тўлаш бўйича қилаётган мурожаатларини тезкор хал этиш имконини бермоқда. Хусусан, бугунги кунда "Uzbekinvest Assistance" сервис агентлиги, "AKOM-ASSIST" МЧЖ, "Bovar Service" МЧЖ каби ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик қилиб келинмоқда.

 

Ўтган давр мобайнида компания турли кўламдаги ва бизнес соҳасидаги мижозлар, ҳусусан суғурталовчиларга катта талаблар қўювчи йирик корхоналар ва давлат структуралари билан салмоқли иш тажрибасини тўплашга эришди.

Хусусан, бугунги кунга келиб Навоий тоғ-кон металлургия комбинати, Бекобод металлургия комбинати, «Оҳангаронцемент» АЖ, «Оҳангароншифер» АЖ, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, «Узтрансгаз» АК, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий Банки, «Ҳамкорбанк» ОАТБ, Ички Ишлар Вазирлиги, Ташқи Ишлар Вазирлиги, Миллий Хавфсизлик Хизмати, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги, Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги, Давлат Божхона Қўмитаси, Давлат Чегараларини Ҳимоя Қилувчи Қўмита ва бошқалар компаниянинг корпоратив мижозларидан саналишади.  

Шу билан биргаликда, ҳозирги кунда уларнинг қатори кенгайиб бир қанча қўшма корхоналар, чет эл компанияларининг ваколатхоналари, элчихоналар билан ҳам ҳамкорлик ўрнатилмоқда.                                                                                        

Биз билан боғланиш -->