Asosiy menu

22.09.2017 - Матбуот биз ҳақимизда! >>> | 21.09.2017 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ рахбарияти вилоят филиалларида сайёр қабуллар ўтказмоқда >>> | 20.09.2017 - Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Ўзбекистон суғурта бозорини ривожлантириш истиқболлари (рақобат, талаб, таклиф, инновация) – “KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” AJ мисолида” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди >>>

Суғурта луғати

- А - Б

Банк суғуртаси - тижорат банклари томонидан амалга ошириладиган (депозитларни суғурталашдан бошқа) суғуртанинг нисбатан янги тури. Ғарбий Европа давлатларида ва АҚШда банк суғуртаси - бу тижорат банкларнинг суғурта соҳасига (Асосан шахсий суғурта соҳасига) кириб келишидир; фаолият юритаётган суғурта компанияларини сотиб олиш ва/ёки кенг ёйилган банк филиаллари ва бўлинмалари тармоғи орқали суғурта полисларни сотиш тизимларини ташкил этишда (агар бу қонунчилик билан рухсат этилган бўлса) намоён бўлади.

Барча қалтисликлардан суғурталаш - мулк суғуртасининг бир тури; кўп қалтисликларни қоплаб, лекин ҳаммасини қопламайди. Бундай турдаги суғурта шартномаларида суғурта химояси кўзда тутилмаган истеснолар қайд этилади.
 
Бахтсиз ходисалардан суғурталаш - шахсий суғуртанинг тури; бахтсиз ходиса натижасида тана қисмларини зарарланишида полис эгасига маълум суммани олиш хуқуқини беради.
 
Баҳо (нарх - наво) - суғурталовчи тегишли қалтисликни суғурталашга қабул этиш учун тайёр бўлган мукофот (бадал) ставкаси.
 
Баҳолаш фаолияти - баҳолаш объектларининг турли нархини белгилаш билан воғлиқ баҳоловчилар фаолияти.
 
Баҳоловчи - Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик ёки жисмоний шахс (хусусий тадбиркор). Суғуртада зарарнинг миқдорини аниқловчи шахс. Суғурта компанияси ходимларидан тайинланувчи даъволар бўйича мутахассисдан фарқли равишда баҳоловчи мустақил эксперт ҳисобланади.
 
Болалар суғуртаси - боланинг ёки вояга етмаганнинг (18 ёшга етмаган) ҳаёти суғурта объекти бўлиб ҳисобланувчи суғурта тури.
 
Бенефициар (Наф олувчи) - суғурта қилдирувчи томонидан суғурта полисида суғурта қопламасини ёки суғурта суммасини олувчи деб кўрсатилган учинчи шахс.
 
Блокли суғурталаш - хорижий амалиётдаги ҳар қандай суғурта; ҳар хил турдаги транспортдан ва сезиларли миқдордаги майда қисмларга бўлиб тушуриб олинувчи бир нечта турдаги товарларга оид қалтисликларни қоплашни назарда тутади.
 
Бирлашиб суғурталаш - умумий ёки тегишли улушдаги суғурта суммасида бўлган алоҳида полисларни топшириш билан бир хил қалтисликларни суғурталашда маълум улушда икки ёки ундан кўп суғурталовчилар иштирок этадиган суғурта тури.
 
Бонус - суғурталашда: ҳаётни суғурталаш бўйича суғурта заҳираларини инвестиция қилишдан фойда олган суғурталовчи томонидан суғурта полиси эгасига оддий тўловлардан ташқари тўланадиган сумма, яъни компания фойдасида иштироки билан полислар эгаларига тарқатиладиган ёки улар учун мўлжалланган пул маблағлари.
 
Бош полис - келишилган шартларда суғурталанувчи барча маълум турдаги қалтисликларини суғурталовчида суғурталаш мажбуриятини олиш бўйича суғурта шартномаси.
 
Бордеро - суғурталашга қабул қилинган ва қайта суғурталаниши лозим бўлган қалтисликларнинг ҳужжатли расмийлаштирилган рўйхати. Унда қалтисликларнинг батафсил тавсифи келтирилади.
 
Брокер (Суғурта брокери) - суғурта қилдирувчи ёки суғурталовчи топшириғига кўра ўз намидан суғурта бўйича воситачилик фаолиятини амалга оширувчи, белгиланган тартибда тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган юридик ёки жисмоний шахс. Ўз мавқеига кўра С.Б. суғурта қилдирувчининг вакили ҳисобланади ҳамда унга молиявий барқарор ва маъсулиятининг хажми ва тўловлар ставкаларининг миқдори бўйича оптимал суғурта шартларини таъминловчи компанияни топиб бериши лозим. Суғурта ходисаси юз берганда С.Б. суғурта қилдирувчига қоплама олишга ёрдам бериши лозим. Шу билан биргаликда у суғурталовчидан комиссия хақини олади ва унга суғурта бадаллари тўланишига маъсулдир.
 
Брутто - ставка - cуғурта резервларини тўплаш, иш олиб бориш харажатларини, агентлик мукофоти, суғурталовчининг ходисани олдини олиш тадбирлари фондига ва фойдасига ажратмалар.
- Г

Гурухларни суғурталаш - маъмурий масалаларни хал этишга қулай бўлиши учун ўхшаш манфаатли бир нечта шахсни суғурталашда амалга ошириладиган суғурта тури. Одатда иш берувчилар ўз ишловчиларини суғурталашда қўлланилади. Гурух полиси иш берувчига ёки суғурталанганлар гуруҳининг бошқа вакилига берилади, гуруҳ аъзолари эса улар суғурталанганликлари тўғрисида сертификатлар оладилар.

- Д

Давлат нафақаси - фуқарога давлат ижтимоий жамғармалардан доимий пул тўловлари.

Давлат суғуртаси - давлат ташкилоти суғурталовчи бўлиб иштирок этадиган суғурта.
 
Даъво - суғуртада шахсга, мулкка зарар етказилиши ёки бошқа зарарларни қоплаб бериш талаби бўлиб, суғурта ходисаси юз бериши муносабати билан суғурталовчига суғурталанувчи томонидан амалга оширилади.
 
Денгиз суғуртаси - кема ва юк дуч келадиган хавфлар ва тасодифлар билан боғлиқ қалтисликлардан денгиз шартномалари иштирокчиларининг мулкий манфаатларига суғурта химоясини таъминлайдиган барча суғурта турларининг йиғиндиси.
 
Дивиденд - акциядорлар ўртасида улар эгалик қилаётган акциялар баҳоси ва сонига мутаносиб равишда тақсимланадиган соф фойданинг бир қисми.
 
Дисконт - маълум вақт мобайнида суғурта ходисалари юзага келишига йўл қўймайдиган суғурталовчилар дисконтдан фойдаланишлари мумкин.
 
- Е

Етказилган зарар - суғурталовчига қонунчиликда ёки суғурта шартмасида белгиланган тартибда хабар қилинган, суғурта ходисаси юз бериши натижасида суғурталанувчи (суғурталанган)нинг мулкий манфаатларига етказилган зарарнинг пул кўриниши.

 
- Ж

Жамоа суғуртаси – гуруҳларни суғурталашга қаранг.

Жарималар – ўз мажбуриятларини бажармаслик ёки сидқи дилдан бажармаслик билан боғлиқ зарарни қоплаш ҳақида шартнома шартлари бўйича ўз мажбуриятларини яхши бажармаган томонга даъво қилиши мумкин бўлган тижорат шартномаси шартлари.
- З

Зарар - суғурта амалиётида бир нечта маънога эга атамалар:

1) суғурта ходисаси оқибатида суғурталанган мулкка етказилган ва суғурталовчи қоплаб бериши лозим бўлган зарар;
 
2) суғурта ходисаси юз берганлиги факти: зарар етказилганлиги, яъни суғурта ходисаси содир бўлганлиги;
 
3) тегишли суғурта жамияти суғурта ходисаси бўйича амалга ошириладиган иш; бундай ходиса бўйича хужжатлар тўплами;
 
4) суғурта қалтислигини амалга ошиши натижасида суғурталанувчи йўқотишларининг пул кўриниши; суғурта шартномасида кўзда тутилган йўл транспорт ходисаси, ёнғин, таббий ходисалар ва бошқа сабаблар натижасида ьулкнинг зарарланиши ёки нобуд бўлишидан келиб чиққан мулк суғурталанувчининг мулкий йўқотишлари.
 
 
Зарар кўриш коэффициенти - тўланган ёки тўланиши зарур бўлган суғурта қопламаси миқдорининг ишлаб топилган суғурта мукофотига нисбати.
- И

Иппотека - маблағларни кўчмас мулкка қўйиш (қурилиш, тиклаш ишлари ва ҳ.к.).

Ихтиёрий суғурта - қонун бўйича мулк ёки учинчи шахслар олдидаги маъсулиятини суғурталашга мажбур бўладиган мажбурий суғуртадан фарқли ўлароқ ихтиёрий шартнома асосида амалга ошириладиган суғурта шакли.
 
Ишлаб чиқариш тўхтаб қолишидан суғурталаш - суғурталанган қалтислик сабабли ишлаб чиқаришнинг тўхтаб қолиши ёки унинг фаолиятини қисқариши натижасида молиявий зарарни қопловчи мулк суғуртаси тури.
 
Ишлаб чиқарувчининг маъсулиятини суғурталаш - маъсулиятни суғурталаш тури; суғурталанувчи ишлаб чиқарган ёки сотган маҳсулотда нуқсон бўлиши натижасида мижозларга мулкий зарар етказилиши оқибатида вафот этган, майиб бўлган ёки жабрланганларга юридик равишда суғурталанувчи тўлаб бериши шарт бўлган ҳар қандай тўловни қоплаб беради.
 
Иш берувчининг маъсулиятини суғурталаш - маъсулиятни суғурталаш тури; азалдан бошқа турдаги маъсулиятни суғурталаш турларидан ажратилади. Иш берувчининг маъсулиятини суғурталаш полиси меҳнат шартномасидан келиб чиқувчи жабрланувчи ўз мажбуриятларини бажариши жараёнида юз берадиган ва ишлаб чиқариш фаолияти билан билвосита боғлиқ касаллик ва тан жароҳати учун қонунчиликдан келиб чиқувчи маъсулиятини қоплаб беради.
- К

Касбий маъсулиятни суғурталаш - суғурталанувчининг "ҳаракатлари, хатолари ва нуқсонлари"дан келиб чиққан учинчи шахсларнинг молиявий йўқотишлари билан боғлиқ маъсулият суғуртаси тури.

Каско - транспорт воситаларини (кемалар, самолетлар, автомобиллар) суғурталашда қўлланиладиган суғурта тури. "Каско суғуртаси" атамаси транспорт воситасининг ўзигагина етказилган зарарлар ёки нобуд бўлиши қоплаб беришни назарда тутиб, йўловчилар, ташилаётган мулк, учинчи шахслар олдидаги маъсулият ва бошқаларни ўз ичига олмайди.
 
Кемаларни суғурталаш - мулк суғуртаси тури; унга қуйидагилар киради: қурилиш-монтаж суғуртаси, машиналарни бузилишдан суғурталаш, ишга туширилгандан сўнгги кафолатлар мажбуриятини суғурталаш, электрон ускуналарни суғурталаш ва қурилиш-монтаж ишларини олиб борганда учинчи шахслар олдидаги маъсулиятни суғурталаш.
 
Комбинациялашган суғурта - бир неча суғурта турлари бўйича комплекс суғурта қопламасини тақдим этадиган бир суғурта шартномаси.
 
Кумуляция - қалтисликларни маълум бўшлиқ доирасида ушлаб туриш.
 
Кэптив компаниялари - йирик саноат ёки тижорат компаниялари томонидан уларга тегишли барча қалтисликларни ёки уларнинг бир қисмини суғурталаш мақсадларида таъсис этилувчи суғурта компаниялари.
- Л

Лойиҳалаштириш, мухандислик ва бошқа ишларни олиб боришда маъсулиятни суғурталаш - суғурталовчи бўлиб шоссе йўлларни, конализацияларни, сув ва иситиш тизимларини лойиҳалаштирувчилар ва қурувчилар, қурувчи кўприкларни лойиҳалаштирувучилар, йўловчилар учун лифт ва эскалаторларга маъсул фирмалар ёки шахслар, саноат объектлари ва яшаш уйларини лойиҳалаштирувчилар ва қурувчилар суғурталанувчи бўлиб иштирок этадиган маъсулиятни суғурталаш тури.

 
Лицензия - суғурта фаолиятини амалга ошириш лицензияси - унинг эгасига лицензияга илова қилинган рўйхатда кўрсатилган суғурта турлари бўйича суғурта фаолиятини амалга ошириш хуқуқини тасдиқловчи Молия Вазирлиги қошидаги Давлат суғурта назорати инспекцияси томонидан бериладиган белгиланган тартибдаги ҳужжат.
 
Лойд - Жаҳон молия маркази сифатида Лондон Сити худудида жойлашган халқаро суғурта бозори.
- М

Маъсулият – суғурталовчининг суғурта суммасини ёки суғурта қопламасини тўлаб бериш мажбурияти. Қонунчилик ва суғурта шартномаси томонидан белгиланади. Маълум ҳажмдаги суғурта маъсулияти билан, яъни юз берганида тўлов амалга оширилувчи маълум суғурта қалтисликлари (суғурта ходисалари) рўйхати билан тавсифланади. Суғурта маъсулиятининг пул кўриниши – суғурта суммасидир.

 
Маъсулиятнинг йиғма лимити (чегараси) – ҳар бир суғурта ходисаси бўйича лимитлардан ташқари белгиланадиган маъсулиятнинг умумий лимити; суғурталовчи амалга оширган суғурта шартномаси амал қилиши даврида барча суғурта ходисалари бўйича суғурта тўловлари суммасининг чегараси.
 
Маъсулият чегараси тизими – суғурта таъминотининг ташкилий шакли. Зарарларни олдиндан келишилган чегара ва олинган даромад ўртасидаги фарқ сифатида тўлаб беришни назарда тутади.
 
Маъсулият суғуртаси – суғурта соҳаси; суғурталанувчи учинчи шахсларга етказилган зарари учун тўлаб бериши шарт бўлган суммани қоплаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
 
Мукофот ставкаси – суғурта мукофотининг суғурта суммасига нисбати
 
Мулк суғуртаси – ҳаракатдаги ва кўчмас мулкка эгалик қилиш, уни идора этиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ мулкий манфаатлар суғурта объекти ҳисобланадиган суғурта турлари мажмуаси. Мулкнинг йўқотилиши билан боғлиқ суғурта.
- Н

Наф олувчи - суғурта ходисаси юз берганда суғурта қопламаси тўланадиган, суғурталанувчи томонидан тайинлаган юридик ёки жисмоний шахсдир. Суғурта полисида кўрсатилган суғурталанувчи, қонуний меросхўр ёки бошқа шахс наф олувчи бўлиши мумкин.

 
Ногирон (шахс) - касаллик ёки жароҳат етказилиши сабабли умумий ёки касбий ишга лаёқатлиликнинг қатъий ёмонлашувга (пасайишга ёки йўқотишга) эга шахс.
 
Ногиронлик - касаллик ёки жароҳатланиш натижасида меҳнатга лаёқатнинг қатъий бузилиши.
 
Нетто - ставка - суғурта заҳиралари ва тўловларини шакллантириш учун фойдаланиладиган суғурта тарифининг асосий қисми.
- О

Олиб қочиш - транспорт воситасини ўғирлаш, транспорт воситасини олиб қўйиш.

- П

Парк чегирмаси - бир нечта автомобилни суғурталашда тақдим этиладиган чегирма.

Полис - суғурта шартномасининг тузилганлигини тасдиқлайдиган ва ўз ичига оладиган суғурталанувчига (суғурталанган) бериладиган ҳужжат. Полис суғурта шартномасини мавжудлигини юридк жиҳатдан тасдиғи бўлиб, зарур ҳолатларда зарарларни ундириб олиш учун суғурталовчига қарши даъво билан судга мурожаат этишга асос бўлади.
 
Полис шартлари - суғурталовчи тегишли полис бўйича қалтисликни суғурталашга қабул қилиб оладиган шартлар.
 
Полис эгаси - хорижий фуқаролик ҳуқуқида - суғурталовчи ёки суғурталанган шахс.
- Р

Регресс - суғурта қопламасини тўлаш билан боғлиқ зарарни қоплаш мақсадида суғурта ходисаси юз беришида айбдор бўлган томонга суғурталовчининг даъво қилиш ҳуқуқи.

Рента - шартномада кўрсатилган миқдорда суғурта таъминоти (доимий даромад) сифатида шартнома белгиланган муддатларда вақт-вақти билан суғурталовчи тўлаб турадиган сумма ёки суммалар. Тўловлар суғурта шартномасида ёки суғурта қоидаларида кўзда тутилган суғурта ходисаси юз бериши билан амалга оширилади - масалан, шартномада келишилган ёшга тўлиш.
 
Репатриатция - тўсатдан касалланиш. Бахтсиз ходиса юз берганда суғурталанган шахсни доимий яшаш мамлакатига қайтариш ёки вафот этган тақдирда мурдани доимий яшаган мамлакатига етказиш.
 
Ретроцессионер - қалтисликни қайта суғурталашга қабул этиб, унинг бир қисмини бошқа суғурталовчи ёки қайта суғурталовчига берган компания.
 
Ретроцессия - қайта суғурталашга қабул қилинган қалтисликларни кейинги қайта суғурталашга топшириш.
 
Риторно - кечиримли сабабларсиз суғурта шартномаси бекор қилинганда суғурталанувчи олдин тўлаган мукофотнинг бир қисмини суғурталовчи ушлаб қолиши.
- С

Сервис компания - тиббий ёки бошқа ёрдамни суғурта шартномасида назарда тутилган ҳажмда суғурталанган шахсга тақдим этишни ташкил этувчи ва суғурталовчи билан ҳамкорлик тўғрисида шартномага эга компания. Одатда, сервис хизмати хорижда юз берган суғурта ходисаларини тартибга солади.

 
Сиёсий қалтислик - қуйидаги мамлакатга инвестиция қилиш қалтислигини суғурталаш:
 
1) Сиёсий вазият барқарор бўлмаганлиги билан ажралиб турувчи;
 
2) давлат акциядорлар, облигация эгалари ёки қўшма корхона бўйича ҳамкор олдидаги мажбуриятларининг бажарилиши учун шароит ярата олишга қудрати бўлмаса.
 
Сотиб олиш суммаси - ҳаётни суғурталаш шартномаси бўйича тўланадиган суғурталанувчи бадалларининг маълум қисми. Суғурта шартномасини муддатидан олдин тўхтатилганда тўланади (масалан, суғурталанувчи суғурта бадалларини тўлашни тўхтатганда).Сотиб олиш суммасининг миқдори суғурталовчи томонидан шартнома тузилган муддатлардан ва ўтган суғурта давридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
 
Соғлиқни бошқача ёмонлашуви - қуйидагини англатади:
 
а) куйиш, портлаш, чақмоқ уриши ёки электр токларининг таъсирида тан жароҳатлари;
 
б) кимёвий моддалар (саноат ёки маиший) ва/ёки нафас олганда ёки тегиш натижасида зарарли ва/ёки куйдирувчи моддалардан, буғдан ёки газдан куйиш;
 
в) музлаб қолиш, чўкиш, ғаразли шахсларнинг ёки ҳайвонларнинг ҳужуми, қуёш уриши, нафас йўлига бегона нарсаларнинг бехосдан тушиши, кутилмаган равишда ўсимликлардан ўткир заҳарланиш, шунингдек транспорт воситаларининг ҳаракатланишидан ёки машиналардан, механизмлардан ва ҳар қандай асбоб - ускуналардан фойдаланишда халокат юз бериши оқибатида жароҳатланиш.
 
Синдикат - биргаликда андеррайтингни амалга оширувчи суғурталовчилар гуруҳи. Ушбу суғурталовчилардан ҳар бири фақат ўз қалтислиг доирасида маъсулиятга эга бўлади.
 
Суғарта валютаси - тузилган суғурта шартномасининг суғурта суммаси ва суғурта мукофотининг валютаси.
 
Суғурталовчининг рейтинги - турли нашрларда чор этилувчи суғурта компаниялари фаолияти тўғрисидаги якунлар.
 
Суғурталовчининг маъсулияти чегараси - суғурта шартномасида назарда тутилган суғурталовчининг максимал мумкин бўлган маъсулияти.
 
Суғурта шартномаси - суғурталанувчи ва суғурталовчи ўртасида агент ёки брокер воситачилиги ёки уларнинг воситачилигисиз тузилган ва у бўйича суғурталовчи зарарни қоплаб бериш ёки суғурта суммасини унга (ёки наф олувчига) тўлаб бериш, суғурталанувчи эса суғурта мукофотини тўла ҳажмда ва вақтда тўлаб бериш мажбуриятини олувчи шартнома. Суғурта шартномасини тузилганлигини тасдиқлаш учун суғурталовчи суғурталанувчига суғурта полиси беради.
 
Суғурта заҳиралари - суғурта қопламаси тўлашни кафолатларини таъминлаш учун суғурта компаниялари тузадиган жамғарма.
 
Суғурта объекти - шахсий суғуртада - фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи, меҳнатга лаёқати билан боғлиқ; мулкий суғуртада - мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, уни идора этиш билан боғлиқ; маъсулиятни суғурталашда - жисмоний ёки юридик шахсларнинг мулки ёки шахсиятига суғурталанувчига етказилган қоплама билан боғлиқ ЎР қонунчилигига зид бўлмаган мулкий манфаатлар.
 
Суғурталанмайдиган қалтислик - эҳтимоли тутилган воқеа; суғурта полисини сотиб олиш билан ўрнини тўлдириб бўлмайдиган зарарларни етказиши мумкин (харбий ҳаракатлар, фуқаролик тартибсизликлари, фавқулотда ходисалар).
 
Суғурта деклорацияси - суғурта объекти ва қалтисликнинг таснифи тўғрисидаги суғурталанувчининг аризаси. Манзил, баҳоси, ҳолати, сақлаш ёки фойдаланиш тартиби, техникавий тайёргарлиги, ёнғин ёки бошқа авария сигнализацияси, шунингдек сифат таснифи (русуми, модели, тури, тузилмаси, таркиби ва бошқалар) ҳақидаги ахборотни ўз ичига олади.
 
Суғурта гурҳи - суғурта шартномалари бўйича мажбуриятларни бажариш учун бир хилда маъсулиятни ўз зиммасига олиш шарти билан суғурта атамаларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида шартнома асосида ташкил этиладиган юридик шахс бўлмаган суғурталовчиларнинг ихтиёрий бирлашмаси.
 
Суғурта маркетинги - ўз маҳсулотларини суғурталанувчиларга тақдим этиш бўйича суғурта компанияси фаолиятининг бош функцияларидан бири. Суғурта хизматларига талабни ва эҳтимолдаги мижозда мавжуд суғурта манфаатларини шакллантирадиган компаниянинг суғурта маркетинги хизмати орқали амалга оширилади.
 
Суғурталанган (шахс) - мулки, ҳаёти, соғлиғи, меҳнатга лаёқати, маъсулияти суғурта химояси объекти бўлиб ҳисобланувчи ва суғурта полисида кўрсатилувчи шахс. Амалда суғурталанган бир вақтнинг ўзида суғурталанувчи бўлиши мумкин, агар у ўзи учун шартнома тузиб, пул (суғурта) бадалларини ўзи тузса, лекин бир шахс ҳар доим ҳам суғурталанган ва суғурталанувчи бўлавермайди.
 
Суғурталанувчининг аризаси - суғурта шартномасини тузиш хохиши ҳақида ёзма ҳужжат ёки суғурта ходисаси юз берганлиги ҳақида ахборот.
 
Суғуртанинг тўпланма турлари - қалтисликларни қоплашдан бошқа пул маблағларини тўплаш ва сақлаш элементларига эга суғурта дастурлари. Тўпланма дастурларга, мисол учун шахсий суғурта, нафақа суғуртаси ва бошқалар киради.
 
Суғурталаш квотаси - маълум объектни суғурталашда (қайта суғурталашда) суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) қатнашиш усули.
 
Суғурталовчилар томонидан суғурта резервларини жойлаштириш қоидалари - турли молиявий инструментларга инвестиция қилиш учун давлат органи белгилаб берган суғурталовчилар томонидан суғурта резервларининг эркин маблағларидан фойдаланиш тартиби.
 
Суғурта қоидалари - ихтиёрий суғурта шартларини белгиловчи хуқуқ манбааси, меъёрий ҳужжат. Суғурта шартномаси бўйича томонларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари белгилайди, суғурта объекти, суғурта ходисаси ва суғурталовчи маъсулиятидан озод бўладиган истеснолар рўйхати. Одатда, суғурта қоидалари суғурта полисида келтирилади ёки суғурта шартномасининг ажралмас қисмини ташкил этади. Суғурта компанияси раҳбарлари ва давлат суғурта назорати органлари томонидан тасдиқланади.
 
Суғурта полиси кафолати остидаги ссуда - полиснинг баҳоси миқдорида полис эгасининг ҳаётини суғурталаш бўйича компания томонидан бериладиган ссуда.
 
Суғурта - маълум воқеалар (суғурта ходисаси) юз берганда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкий манфаатларини химояси бўйича муносабатларни англатувчи атама. Химоя манфаатлари химоя қилинаётганлар томонидан тўланувчи суғурта бадалларидан (суғурта мукофотлари) шаклланувчи пул жамғармалари ҳисобига амалга оширилади.
 
Суғурталанувчи - суғурталовчи билан суғурта шартномаси тузган юридик ёки лаёқатли жисмоний шахс. Суғурта шартномаси бўйича суғурта ходисаси юз берганида суғурталанувчига қоплаб бериш мажбуриятини ўзига олганлиги учун суғурталовчига суғурта бадалини тўлаш мажбурияти суғурталанувчининг зиммасида бўлади. Суғурталанувчи ўз фойдасига ёки бошқа шахс фойдасига суғурта шартномасини тузиши мумкин.
 
Суғурта тўлови - ҳаёт ва соғлиқни суғурталаш шартномасида назарда тутилган суғурта ходисаси юз бериши натижасида келиб чиққан зарарларни қоплаш учун суғурталовчи суғурталанувчига тўланадиган сумма, шунингдек суғурта шартномаси шартларига мувофиқ амалга оширилган ҳар қандай тўлов.
 
Суғурта химояси -
 
1) кент маънода - табиий офатлар ва бошқа фавқулотда ходисалар (суғурта қалтисликлари) сабабли моддий ишлаб чиқариш ва ҳаёт даражасига етказилган йўқотишларни қоплаш билан боғлиқ тақсимлаш ва қайта тақсимлаш муносабатларининг йиғмасини акс эттирувчи иқтисодий тоифа;
 
2) тор маънода - аниқ суғурта объектларига (товар-моддий бойликларга, мулкка, инсонлар ҳаёти ва соғлиғига) етказилган зарарларни қоплаш (суғурта тўловлари) бўйича қайта тақсимлаш муносабатларининг йиғиндиси, Суғурта химоясига бўлган эҳтиёж суғурта манфаатларида ойдинлашади.
 
Суғурта мукофоти - суғурталанувчи суғурта шартномасида белгиланган тартибда суғурталовчига тўлаши шарт бўлган суғурта учун тўлов. У суғурта суммасининг миқдори, тарифи, суғурта муддати ва бошқа омилларга боғлиқ.
 
Суғурта баҳоси - суғурта шартномасини тузиш пайтида суғурталанган мулкнинг ҳақиқий баҳоси. Суғурталовчи томонидан суғурталанувчи тақдим этган тўлов ҳужжатлари ёки махсус маълумотлар асосида аниқланади. Суғурта баҳоси миқдорини ҳисоблаш тартиби турли давлатларда турлича ва амалдаги қонунчиликка асосланади.
 
Суғурта суммаси - унинг доирасида суғурталанувчи (учинчи шахслар) олдидаги маъсулиятни ўз зиммасига оладиган, суғурта шартномаси (полиси) кўрсатилган пул маблағи; суғурта қопламасининг максимал имкони бор суммаси. Суғурта суммаси мулкнинг ҳақиқий баҳосига тенг бўлиши лозим. Ҳар бир суғурта ходисаси бўйича алоҳида ёки умумий сумма сифатида белгиланади. Суғурта бадали ва суғурта қопламаси миқдори ундан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
 
Суғурта қопламаси - суғурталанувчига етказилган зарарни суғурталовчи тўла ёки қисман қоплаши. Шартномада кўрсатилган табиий офатлар ёки бошқа сабаблар натижасида юз берган суғурталанган мулкнинг нобуд бўлиши ёки зарарланиши оқибатида етказилган зарарлар тўлаб берилади. Суғурта қопламаси суғурта суммаси суғурта баҳосига бўлган нисбатда етказилган зарар учун тўлаб берилади.
 
Суғурта воқеаси - юз бериши эҳтимоли бўлган ходисадан химоя сифатида суғурта шартномаси тузилган суғурта объектига зарар етказилиши.
 
Суғурта объекти - суғурталовчининг номидан ва топшириғига биноан суғурта шартномасининг тузилиши ва ижро этилишини ташкил қилиш бўйича фаолият юритувчи юридик ёки жисмоний шахс суғурта агенти ҳисобланади.
 
Суғурта манфаати - суғурталашда жисмоний ёки юридик шахснинг моддий манфаатдорлик меъёри. Суғурталанувчи ва суғурталанганлар манфаатларнинг эгаларидирлар. Мулк суғуртасига нисбатан мавжуд манфаат суғурталанган мулкнинг баҳосида акс этади. Шахсий суғуртада суғурта манфаатлари суғурта шартларига асосланган воқеа юз берганида суғурта суммасини олиш кафолатидан иборат. Мавжуд суғурта манфаати суғурта суммасида акс этади.
 
Суғурта портфели - суғурталовчи ўз зиммасига олган қалтисликлар йиғиндиси ёки тузилган ва мукофоти тўланган шартномалар сони.
 
Суғурта маҳсулоти - ҳужжатлар тўплами кўринишида бўлган аниқ бир турдаги суғуртани ишлаб чиқаришнинг охирги натижаси.
 
Суғурта қалтислиги - юз бериши эҳтимоли мавжудлиги сабабли суғурталанаётган воқеа; жабрланган томонга суғурта қопламасини тўлаб бериш эҳтимоли мавжуд хавф ва тасодифлар. Суғурта қалтислиги сифатида кўрилаётган, эҳтимоллик ва тасодифийлик хоссаларига эга воқеа.
 
Суғурта бозори - жамиятнинг суғурта ҳимоясига бўлган эҳтиёжларини қондириш жараёнида суғурта қопламасини олди-сотдиси бўйича юзага келадиган иқтисодиёт тизими.
 
Суғурта ходисаси - салбий ва бошқа келишилган оқибатлар натижасида суғурталовчининг суғурта қопламасини ёки суғурта суммасини суғурталанувчига, суғурталанувчи шахс, наф олувчига ёки бошқа шахсларга тўлаб бериш мажбурияти юзага келиши билан боғлиқ суғурта шартномаси ёки амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган ҳақиқий содир бўлган воқеа.
 
Суғурта тарифи - суғурта суммасининг ёки суғурта объектининг бирлигига нисбатан суғурта бадали ставкаси, яъни суғурта суммасига нисбатан меъёрлашган суғурта тўлови миқдори. Иқтисодий мазмунига кўра бу суғурта қалтислигининг баҳоси. Абсолют суғурта суммасига нисбатан пул кўринишида бўлади.
 
Суғурта зарари - суғуртани баҳолаш бўйича зарарланган мулкнинг тўла нобуд бўлган ёки арзонлашган қисми. Етказилган суғурта зарарининг ҳисобланган суммасидан келиб чиққан холда тўланиши зарур бўлган суғурта қопламасининг миқдорини аниқлайдилар. Бунда суғурта шартномаси тузилган шартлар инобатга олинади. Суғурта қопламаси суммаси суғурта зарарига суммасига тенг бўлиши шарт. Суғурта зарарининг миқдорини аниқлаш амалиёти билан суғурталовчи ёки унинг топшириғи билан тайинланган ишончли эксперт (Аджастер) шуғулланади. Бунда суғурта қопламасини ҳисоблаш учун суғурта суммаси ўрганилади.
 
Сюрвейер - суғурталашга қабул қилинган мулкни кўрикдан ўтказиш ва баҳолашни амалга оширувчи суғурталовчининг юқори малакали вакили. Сюрвейернинг кўрикдан ўтказилган мулки тўғрисидаги хулосасига биноан суғурталовчи суғурта шартномасини тузиш тўғрисида қарор қабул қилади. Хорижий амалиётда сюрвейер сифатида классификацтон жамиятлар, шунингдек шартнома асосида суғурталовчи билан ўзаро муносабатларда ёнғинга қарши хавфсизлик, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ихтисослашган фирмалар фаолият юритадилар. Аджастердан фарқли ўлароқ сюрвейерлар мулкни суғурта шартномаси тузилишидан олдин кўрикдан ўтказадилар.
- Т

Татъема - фойдадан олинган комиссия; қайта суғурталовчи фойдасида қайта суғурталанувчи иштироки; қайта суғурталанувчини тақдирлаш шакли.

Тан жароҳати - бошқа сабаблардан мустақил равишда тўғридан-тўғри тўсқинлик қилиб бўлмайдиган, тасодифий шубҳасиз ташқи таъсир натижасида шартнома амал қилиш даврида суғурталанувчи организми бутунлигининг бузилиши. Тўғридан-тўғри ва фақат ушбу таъсир оқибатида келиб чиққан қалтисликлардан ташқари ҳар қандай касалликларни ўз ичига олмайди.
 
Тендер - суғурталашда:
 
1) айрим суғурта турлари бўйича полисларни сотиш хуқуқини олиш мақсадида конкурсда қатнашиш учун таклиф этиш (oдатда муниципал мулк, яшаш учун мўлжалланган ва бошқа биналарни суғурталаш);
 
2) конкурс жараёнининг ўзи.
 
Техника заҳиралари - қуйидагиларни қоплаш учун яратилган компаниянинг суғурта активлари: 1) ҳисоб-китобдан сезиларли оғмаган ходисаларда суғурта тўловлари бўйича даъволар; келгуси, шу жумладан узоқ муддатли ҳаёт суғуртаси шартномалари бўйича зарарлар.
 
Texник қалтисликларни суғурталаш - қуйидагиларни ўз ичига оувчи мулк суғуртаси тури: Қурилиш монтаж ишларини суғурталаш, машиналарни бузилишдан суғурталаш, ишга туширилгандан сўнгги кафолат мажбуриятларини суғурталаш, электрон ускуналарини суғурталаш ва қурилиш-монтаж ишларини олиб борганда учинчи шахсларнинг маъсулиятини суғурталаш.
 
Тезкор тиббий ёрдам - даволашнинг барча босқичларида (оилавий шифохона, тез ёрдам, стационар) ўткир касалланган ёки травматик жароҳатланган беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар.
 
Текширув далолатномаси - суғурталашда амалга оширилган текширувнинг зарур хажми ва унинг натижалари ҳақидаги хужжат.
 
Титул суғурта - эгалик титули (кўчмас мулк бўйича) нуқсони натижасида йўқотишлар қалтислигидан суғурталаш, масалан актив сотиб олинганидан сўнг.
 
Тиббий тез ёрдам - инсон ҳаётига хавф солинаётган ҳолатларда кўрсатилади. Бундай ёрдам зарур ускуналар билан жиҳозланган ва дори-дармонлари бўлган махсус реанимобилда (машинада) реаниматолог-врач ва ўрта даражадаги тиббий ходимларга кирувчи тиббий тез ёрдам бригадаси томонидан кўрсатилади. Ёрдам беморнинг қаеда бўлишидан қатъий назар (ишда, уйда, кўчада) максимал қисқа муддатларда (30 минутгача) кўрсатилади.
 
Травматик жароҳат - ташқи таъсир (асосан механик, термик таъсир) натижасида келиб чиққан инсон организми тўқималарининг бутунлиги ва функцияларининг бузилиши.
 
Транспорт воситаларнинг (юк, мулк) зарарланиши - транспорт воситасининг (юк,мулк) бошланғич шакли ва/ёки бутунлигининг бузилиши, унинг айрим қисмларининг ишлатиб бўлмайдиган ахволга келиши.
 
Транспорт суғуртаси - қуйидаги турли йўлларда юзага келадиган хавфлардан суғурталаш турларининг йиғиндиси: ҳаво, денгиз, данё, қуруқлик (Авиация суғуртаси, Денгиз суғуртаси, Автотранспорт воситаларини суғурталаш, Кемаларни суғурталашга қаранг).
 
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик маъсулияти, автофуқаролик маъсулияти –йўл - транспорт ходисаси натижасида учинчи шахсларга (уларнинг ҳаёти,соғлиги ва мулкига) зарар етказганлик учун шахснинг маъсулияти. Айбдор шахс жабрланувчиларга зарарни қоплаши шарт. Автофуқаролик маъсулияти суғурталовчи етказилган зарарларни қоплашни ўз зиммасига оладиган суғурта объекти ҳисобланади. A-ф. м. суғурталашда транспорт воситасидан фойдаланишда учинчи шахслар етказилган зарарни: вафот этса, жароҳат етказилса ёки соғлиққа бошқа зарар етказилса; мулк йўқотилса ва зарарланса, суғурталанувчи тўлаши шарт бўлган суммани суғурталовчи учинчи шахсларга тўлаб беради.
 
Тўланган зарар - суғурталанган қалтислик бўйича суғурталанувчи томонидан кўрсатилган, лекин хали тўлаб берилмаган зарар.
 
Тўла нобуд бўлиш – суғурталанган қалтисликлар юзага келиши натижасида суғурталанган мулкнинг (кема, юк, автомобиль) қайтариб бўлмайдиган равишда йўқолиши.
 
Тўлаш муддати – ҳаётни суғурталаш полиси ёки суғуртанинг йиғма тури бўйича суғурталовчи тўловни амалга ошириши зарур бўлган сана. Ҳаёт суғуртасида тўлаш муддати суғурталанган шахснинг вафот этишига боғлиқ бўлади. Йиғма суғурта полиси бўйича тўлаш муддати қайсиниси олдин юз беришига қараб суғурталанган шахс вафот этгандан сўнг ёки олдиндан келишилган махсус давр тугаши билан белгиланади.
 
Тўғирловчи коэффициентлар – аниқ объектни ёки жисмоний шахсни суғурталашга қабул қилишда қалтислик даражасига мувофиқ равишда ўртача суғурта тарифларини ошириш ёки камайтириш мақсадида суғурталовчи (андеррайтер) томонидан фойдаланиладиган коэффициентлар.
- У

Умумий авария – атайлаб қилинмаган ва ақлан оқланган фавқулотда харажатлар ёки кемани, фрахтни ва кемада ташилаётган юкни улар учун умумий бўлган хавфдан қутқариш мақсадларидаги харажатлар натижасидаги зарарлар. Санаб ўтилган хусусиятлардан (атайлаб қилмаслик, ақлан оқланганлик, фавқулотда юз бериш, қутқариш зарурлиги) хатто биттаси бўлмаса, зарар умумий аварияга оид бўлмайди.

 
Умумий тизим – ер транспорти хайдовчиси ва йўловчиларни суғурталашда транспорт воситасидаги барча йоловчилар бўйича суғурта суммаси кўрсатиш билан бирга ҳар бир жабрланувчи учун суғурталовчининг маъсулияти чегараси белгиланади.
 
Учинчи шахслар – суғурталанувчи билан шартнома шартлари бўлмаган ва суғурталовчига даъво қилиш хуқуқи бўлган жисмоний ва юридик шахс. Учинчи шахсларга қуйидагилар кирмайди: суғурталанувчи, ўз хизмат мажбуриятларини бажармаётган унинг ишловчилари, суғурталанувчининг қариндошлари, агар суғурталанувчи жисмоний шахс бўлса, унинг номидан фаолият юритувчи жисмоний ва юридик шахслар. Учинчи шахслар суғурта шартномасида иштирок этмайдилар, аммо маълум холатларда ушбу шартномадан келиб чиқувчи тегишли хуқуқларга эга бўлади.
- Ф

Факультатив қайта суғурталаш – бирон бир қалтисликни қайта суғурталашга топшириш бўйича цедент қайта суғурталовчи олдида ҳеч қандай мажбуриятга эга бўлмайдиган қайта суғурталаш услуби. Цедент қалтисликларни қачон, қанча ва қандай шартларда қайта суғурталашга топширилишини ўзи хал этади. Қайта суғурталовчи қалтисликни қабул қилиши шарт эмас. Факультатив қайта суғурталаш ва бирлашиб суғурталаш орасидаги фарқ шундан иборатки, полис эгаси қайта суғурталаш шартномаси мавжудлиги тўғрисида билмайди. Бирлашиб суғурталашда унинг иштирокчилари, уларнинг қалтисликдаги улушлари ягона полисда кўрсатилиб, уларнинг ҳар бири суғурталанувчидан суғурта мукофотидан ўз улушини олса, қайта суғурталовчи эса ўз қайта суғурталаш мукофотини суғурталовчидан олади .

Франшиза – суғурта шартномаси шарт билан кўзда тутилган маълум миқдордан ошмайдиган зарарни суғурталовчи тўламаслиги. Франшиза суғурталанувчи зарарни қоплашдаги шахсий иштирокининг шакли бўлиб, одатда зарарлар нисбатан катта бўлмаганда қўлланилади. Франшиза шартли (чегириб қолинмайдиган) ва шартсиз (чегириб қолинадиган) турларга бўлинади. Шартли франшиза – агар зарар суммаси франшиза суммасидан ошса, суғурталанувчи мустақил равишда зарарни қоплайди, агар зарар миқдори франшизадан ошса, зарар суғурталанувчи томонидан тўла қоплаб берилади. Шартсиз франшиза – франшиза суммаси ҳар қандай ҳолатда ҳам чегирилиб қолинади. Франшиза суғурта суммасидан маълум фоиз ёки сумма кўринишида белгиланади.
 
Фойда келтирмайдиган полислар – ҳаётни суғурталаш бўйича олинган фойдада қатнашиши мумкин бўлмаган сақловчининг полиси.
 
Фрахт – юк ташиш учун тўлов
 
Фуқаролик маъсулияти – хуқуқбузарлик натижасида учинчи шахсларга (уларнинг ҳаёти, соғлиги ва мулкига) зарар етказилганлик учун шахснинг маъсулияти. Ф.м. атайлаб қилинмаган хуқуқбузарлик ёки шартнома шартларини бузишда ҳам юзага келиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ шахс етказилган бундай зарарни қоплаши шарт, шунинг учун Ф.м. суғурта объекти ҳисобланиб, у туфайли етказилган зарарлар суғурталовчининг зиммасига тушади (Фуқаролик маъсулиятини суғурталашга қаранг).
 
Фуқаролик маъсулиятини суғурталаш - ривожланган давлатларда кенг тарқалган маъсулиятни суғурталаш тури. Уларнинг кўпчилигида Ф.м. суғурталаш мажбурияти қонунчиликда белгиланган. Унинг моҳияти шундан иборатки, хавфли объектлардан фойдаланаётган ёки уларни бошқараётган (масалан, транспорт воситалари) шахс ушбу амаллар сабабли учинчи шахсларнинг мулки ёки ҳаёти ва соғлиғига етказган зарарлари учун маъсул бўлиши шарт.
- Х

Хеджинг – йўқотишларни суғурталаш, омборга жойлашда йўқотишлар қалтислигини ёки тенг миқдордаги шартномалар тузиш йўли билан нархнинг салбий ўзгариши сабабли фойданинг камайишини минималлаштириш, аммо нақд пул ҳисоб - китоби ва муддатли операцияларда қарама-қарши позицияларни ҳисобга олиш билан.

 
Хусусий авиация – умумий аварияга киритиб бўлмайдиган зарарлар.
- Ц

Цедент – суғурталашга қалтисликни қабул қилган ва уни қисман қайта суғурталашга берган суғурталовчи.

Цессионер – хуқуқ ва мулк ва бурч топширилаётган шахс. Суғурталашда: қайта суғурталаш учун қалтисликни қабул қилаётган суғурталовчи.
 
Цессия – қайта суғурталовчига қайта суғурталаш учун қалтисликни топшириш.
 
- Ш

Шартли аннуитет – маълум воқеа юз бериши билан тўланиши лозим бўлган рента (Aннуитетга қаранг).

Шахсга зарар етказилиши – ходиса натижасида тан жароҳатлари етказилиши ёки унинг вафот этиши.
 
Шенген гуруҳи – кириш учун ягона Шенген визаси амал қиладиган қатор Европа давлатлари имзолаган тегишли битим, шунингдек у барча гуруҳдаги мамлакатларда эркин ҳаракатланиш хуқуқини ҳам беради. Шенген гуруҳи мамлакатлари: Австрия, Бельгия, Германия, Греция, Испания, Италия, Люксембург, Нидерландия, Португалия, Франция.
- Э

Эгалик титули -

1) ер, кўчмас мулк, бошқа мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
 
2) бирон бир мулкка эгалик қилиш учун қонуний (юридик тасдиғи мавжуд) хуқуқ.
 
Экологик қалтисликларни суғурталаш – мулк суғуртаси турига оид ёки атроф муҳитни ифлослаштирганлик билан боғлиқ қалтисликларни суғурталаш.
- Ю

Юқори хавф манбаси – атрофга зарар етказилишининг эҳтимоли катта бўлган сифатларга эга маълум объектлардан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият.

- Я

Яшил карта (Green Card) – автотранспорт эгаларининг фуқаролик маъсулиятини мажбурий суғурталаш тўғрисида халқаро шартномалар тизими ва хорижга чиқаётганларнинг фуқаролик маъсулиятини суғурталаш дастури. “Яшил карта” тизимнинг қатнашчилари бўлиб, Югославиядан ташқари европа давлатлари, Жануби - Шарқий Осиё ва Аврикадаги айрим давлатлар, шуниндек Латвия, Эстония, Молдова ва Украина ҳисобланади. Тизим 1949 йилда ташкил топган. Ушбу суғуртанинг хуқуқий муносабатларини белгилаб берувчи суғурта полисининг рангидан ўз номини олган Яшил карта (Green Card) – суғурта ҳужжати иттифоқнинг аъзоси бўлган мамлакатнинг суғурта компанияси томонидан берилади. У Иттифоқ аъзолари бўлган давлатлар худудида ҳақиқий ҳисобланиб, кейинчалик “Яшил карта” берган суғурта компанияси расмийлаштириш ва зарарни қоплаб бериш ҳаражатларини тўлдириш шарти билан ушбу мамлакат суғурта компаниялари етказилган зарарни ҳужжатлаштириб “Яшил карта” эгалари томонидан учинчи шахсларга етказилган зарарни қоплаб бериш мажбуриятини оладилар.

 
Биз билан боғланиш -->