Суғурта агенти - ким у?
-
-
- мижозлар ва суғурта қилдирувчиларга уларни қизиқтирувчи суғурта хизмати тури, суғурта шартномаси тузиш имкониятлари ва шартлари бўйича тушунтириш бериш, суғурта турини танлашда кўмаклашиш ва суғуртага тегишли бошқа маслаҳатларни бериш;
- суғурта қилдирувчидан қабул қилинадиган таваккалчилик ва суғурта тарифларини асосланиши ҳақида кўпроқ ахборот бериш мақсадида таваккалчилик, суғурта қилинувчи тўғрисида олдиндан ахборот тўплаш;
- суғурта шартномаси тузиш ва ижросини ташкил қилиш учун керакли ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш;
- суғурта қилдирувчининг суғурта таваккалчилиги ўзгаришига тегишли бўлган ҳар қандай ахборот ўз вақтида олинишини таъминлаш;
- суғурталовчи ва суғурта қилдирувчи ўртасида суғурта даъволари келиб чиққан пайтда ўз вақтида ва сифатли ахборот алмашинувини ташкил қилиш;
- тегишли келишув бўлган ҳолда, суғурталовчи топшириғига асосан суғурта товони тўлаш бўйича ишларни ташкил қилиш;
- агентлик келишуви (шартнома-топшириқ) шартларига асосан, ўзининг банкдаги ҳисоб рақамига суғурта мукофотлари (бадаллари) ни қабул қилиш;
- суғурта агентининг воситачилик фаолияти билан боғлиқ ва қонунчиликка зид бўлмаган бошқа хизматларни кўрсатиш.