Asosiy menu

08.11.2019 - “Kafolat sug’urta kompaniyasi” AJ радиовикторина ғолибларини тақдирламоқда >>> | 06.11.2019 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ суғурта бўйича Тошкент халқаро анжуманида иштирок этди >>> | 04.11.2019 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ дунёнинг энг йирик қайта суғурта компанияси - Swiss Re билан шартнома имзолади >>>

Инвесторларга мурожаат

Ҳурматли хонимлар ва жаноблар!

Бугунги кунда халқаро хамжамиятнинг Ўзбекистон Республикасидаги ривожланиш ва ўзгариш жараёнларини, барча соҳалар фаолиятида, шу жумладан, суғурта соҳасидаги ижобий ўзгаришларни диққат билан кузатиб бораётганлиги ҳақида мамнуният билан айта оламиз. Қулай иқтисодий муҳит, маҳаллий суғурта компанияларининг муваффақиятли фаолияти ва изчил ривожланиши учун янги истиқболларни яратмоқда.

Суғурта бозорининг ривожланган инфратузилмасини яратиш мақсадида, 2019 йилда миллий суғурта соҳасида мухим ислоҳотлар амалга оширилди.

"KAFOLAT sug'urta kompaniyasi" AJ барча турдаги суғурта хизматларини тақдим этади. Компания мижозларининг молиявий манфаатларини комплекс ҳимоя қилишда Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан умумий суғурта соҳасидаги барча 17 та класслар бўйича берилган лицензияси, 117 дан ортиқ мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича хизмат кўрсатиш имконини беради.

Тизимнинг ислоҳ қилинишини таъминлаш мақсадида, "KAFOLAT sug'urta kompaniyasi" AJ томонидан мамлакатда бозор иқтисодиётини шакллантириш доирасида ривожланишнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиб, бунда андеррайтинг ва инвестиция сиёсатига алоҳида эътибор берган тарзда аҳоли ўртасида суғурта фаолиятини ривожлантиришга муҳим эътиборни қаратди.

Компаниянинг асосий эътибори инвестицион фаолиятни такомиллаштириш ва капиталлашувни ошириш, иқтисодиётнинг устувор йўналишларида ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилишда суғуртавий ҳимояни таклиф қилиш ҳамда аҳоли ва ташкилотларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган.

Компания томонидан халқаро ва ички қайта суғурта бозорларининг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш ва таҳлил қилишга катта эътибор қаратилади.

Бугунги кунда компания «Abu Dhabi National Insurance Company», «Oman Insurance Company», «Insurance House» (БАА), «Polish RE» (Польша), Lloyd`s Syndicate Canopius (CNP 4444), «Direct Insurance London Market Plc» (Буюк Британия), «Скор Перестрахование», САО «ВСК» (Россия), «Нефтяная страховая компания» АЖ (Казахстан), «Barents Reinsurance SA» (Люксембург), «Ace Insurance Pvt. Ltd.» (Ҳиндистон) каби хорижий қайта суғурта компаниялари билан ҳамкорлик шартномаларига эга.

Компания ҳаётни суғурталаш компанияси «Kafolat Hаyot» СК МЧЖ ва «My Аssist» МЧЖ ассистанс хизмати кўрсатувчи компанияларнинг ягона таъсисчиси ҳисобланади.

Компанияда ISO 9001: 2015 Халқаро стандартларга мос менежмент сифат назорати тизими жорий этилган. Fitch Ratings компанияси халқаро стандартларга мувофиқ компанияга "BB-" (Барқарор) даражасидаги рейтингни берди. "SAIPRO" ахборот-рейтинг агентлиги компанияга миллий шкала бўйича "UZ A ++" юқори даражадаги молиявий ишончлилик рейтингини берди. 2019 йилдан буён компания Лондоннинг Халқаро Андеррайтинг Ассоциацияси аъзоси ҳисобланади.

Компания республиканинг барча ҳудудларида 15 та филиал, 60 та бўлим, 146 та суғурта марказидан иборат бўлган ва уларда хизмат кўрсатиб келаётган 570 та штат ходими, 2861 та суғурта агентларидан иборат кенг қамровли инфратузилмага эга.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПҚ-4300-сонли «Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ "KAFOLAT sug'urta kompaniyasi" AJ давлат акциялари пакетининг устав капиталидаги 25 фоиз миқдори инвесторларга сотувга қўйилади.

"KAFOLAT sug'urta kompaniyasi" AJ ўз фаолиятини ўзгартириш, корпоратив бошқарувнинг янги усулларини жорий қилиш, рақобатбардошликни ошириш мақсадида, стратегик хорижий инвесторларни компаниянинг устав капиталида иштирок этишга таклиф қилади.

Инвесторлар компаниянинг устав капиталидан улушни сотиб олиш орқали, юқори сифатли хизмат кўрсатувчи, барқарор ўсиш кўрсаткичлари, кенг минтақавий ва агентлик тармоғи, суғурта бозорида етакчи ўриндаги, инновацион ва IT технологияларини қўллаб, таваккалчиликларни қайта суғурталаш тизимини яхши йўлга қўйган, бенуқсон иш обрўси ва юқори потенциалга эга бўлган кадрлардан иборат, жараёндаги ва барқарор бизнесга эга бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган хорижий инвесторларнинг ҳуқуқлари Давлат томонидан кафолатланади ва ҳимоя қилинади. 

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, қизиқишингиз мавжуд бўлса, компания раҳбарияти батафсил маълумот беришга ва қизиқтирган саволларингизга жавоб беришга тайёр.

"KAFOLAT sug'urta kompaniyasi" AJ

Бошқаруви раиси, ф.м.ф.н.

Насретдинов Саидолим

Саидакмалович