Asosiy menu

22.11.2017 - «КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ кўргазмада суғурта хизматларини тарғиб этмоқда >>> | 17.11.2017 - “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ томонидан семинар ўтказилди >>> | 14.11.2017 - Fitch Ratings Халқаро рейтинг агентлиги “КАФОЛАТ суғурта компанияси” AЖ фаолиятининг “В+” даражасидаги рейтингини тасдиқлади >>>

Лизингга олинган транспортни суғурталаш

Лизингга олинаётган транспорт воситаларини суғурталаш регламенти

Умумий маълумотлар:

Хизмат номи
Лизингга олинаётган транспорт воситаларини суғурта қилиш
Хизматнинг соҳага тегишлилиги
Суғурта хизматлари
Хизматдан фойдаланувчилар
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, юридик шахслар, резидентлар ва норезидентлар
Хизматдан кўрсатувчи бўлинмалар
Хизмат компаниянинг барча бўлинмаларида кўрсатилади
Боғланиш
Компаниянинг барча бўлинмалари
Хужжатлар:
Хизматдан фойдаланиш учун талаб қилинадиган хужжатлар:

Хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги хужжатлар тақдим қилиниши зарур:
- Суғурта қилдирувчининг суғурта шартномаси тузишни сўраб ёзган, белгиланган тартибдаги ариза;
- Суғурталовчи талаб қилган ҳужжатларни, жумладан лизинг шартномасини тақдим этиш
-транспорт воситасини техпаспори
- Суғурта қилдирувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асослари:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 52 боби;
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуни;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган тегишли лицензия.


Муддатлар ва тўлов:
Суғурта даври, суғурта пули, суғурта мукофоти ва тўлов тури

Суғурта даври - томонлар келишувига асосан белгиланади;
Суғурта пули (жавобгарлик) - Лизинг баҳоси;
Суғурта мукофоти - томонлар келишувига асосан белгиланади;
Тўлов тури - хизмат учун тўлов Uzcard Online ёки Uzcard Duet ёхуд нақд пулда ва пул ўтказиш йўли билан қабул қилинади.

Натижа:
Қуйидаги ҳолларда суғурта ходисаси юзага келган хисобланади:

Лизингга олинаётган транспорт воситаларини суғурталашда, Суғурталовчи Суғурта қилдирувчига/Наф олувчига суғурталанган транспорт воситасининг олиб қочиб кетиш, талон-тарож қилиш, ўғирлаш, талончилик, ёнғин, портлаш, буюмларнинг зарбаси, йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ), учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари ва табиий офатлар натижасида юз берган йўқотилишидан ёки шикастланишидан келиб чиққан зарарларни қоплаб беради.
Суғурталовчи фақат Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи томонидан мазкур шартноманинг шартларига риоя қилиниши ва бажарилиши ёки мажбуриятларига риоя қилиниши ҳолатидагина ҳамда анкета-аризадаги билдирилган маълумотлар ва жавоблар ҳаққоний бўлиб, ҳақиқий ҳолатларга мос келган тақдирдагина жавобгар бўлади.
Рад этиш сабаблари:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 955-моддасида келтирилган ҳолатларга асосан.
Шикоят аризасини бериш тартиби:
Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида белгиланган тартибда (оғзаки ва ёзма кўринишларда ёхуд ишонч телефонлари орқали) компания раҳбариятига ва юқори ташкилотларга шикоят қилиниши мумкин.

Биз билан боғланиш -->