Asosiy menu

12.12.2017 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Хоразм вилояти филиали янги бинога кўчди >>> | 06.12.2017 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ да оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Суғуртада замонавий ахборот технологиялари ва мажбурий суғурта турлари” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди >>> | 05.12.2017 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖнинг ходимлари “Ўзбекистон Конституциясига 25-йил” эсдалик нишони билан тақдирландилар >>>

Лизингга олинган мулкни суғурталаш

Лизингга олинаётган мол-мулкни суғурталаш регламенти

Умумий маълумотлар:

Хизмат номи
Лизингга олинаётган мол-мулкни суғурта қилиш
Хизматнинг соҳага тегишлилиги
Суғурта хизматлари
Хизматдан фойдаланувчилар
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, юридик шахслар, резидентлар ва норезидентлар
Хизматдан кўрсатувчи бўлинмалар
Хизмат компаниянинг барча бўлинмаларида кўрсатилади
Боғланиш
Компаниянинг барча бўлинмалари
Хужжатлар:
Хизматдан фойдаланиш учун талаб қилинадиган хужжатлар:

Хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги хужжатлар тақдим қилиниши зарур:
- Суғурта қилдирувчининг суғурта шартномаси тузишни сўраб ёзган, белгиланган тартибдаги ариза;
- Суғурталовчи талаб қилган ҳужжатларни, жумладан лизинг шартномасини тақдим этиш
-Суғурталанаётган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари (фуқаролик паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳнома);


Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асослари:

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 52 боби;
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуни;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган тегишли лицензия.


Муддатлар ва тўлов:
Суғурта даври, суғурта пули, суғурта мукофоти ва тўлов тури

Суғурта даври - томонлар келишувига асосан белгиланади;
Суғурта пули (жавобгарлик) - Лизинг баҳоси;
Суғурта мукофоти - томонлар келишувига асосан белгиланади;
Тўлов тури - хизмат учун тўлов Uzcard Online ёки Uzcard Duet ёхуд нақд пулда ва пул ўтказиш йўли билан қабул қилинади.

Натижа:
Қуйидаги ҳолларда суғурта ходисаси юзага келган хисобланади:
Мазкур суғурта турига биноан Суғурталовчи Суғурта қилдирувчига ва/ёки Наф олувчиларга қуйидагилар натижасида юз берган суғурталанган мол-мулкнинг жисмоний йўқотилишидан ёки шикастланишидан бевосита зарарларни қоплаб беради:
- дўл, кучли қор ёғиши ёки совуқ уриб кетиши, эшигини бузиб очиб ўғирлаш, машиналар ва механизмлар, қурилиш материаллари ва конструкциялари, шунингдек учиш аппаратларининг тушиб кетиши, иситиш тизимининг, водопровод ва оқава тармоқларининг авариялари, ички сантехник тизимларининг бузилиб оқиб кетиши, учинчи шахсларнинг қасддан ноқонуний ҳаракатлари;
- ёнғин, портлаш, кучли шамол (15-24 м/с тезликдаги шамол), бўрон (25-32 м/с тезликдаги шамол), тўфон (32 м/с дан юқори тезликдаги шамол), кучли ёмғир, қулаб тушиш, тўпроқ чўкиши ва ўпирилиши, ер кўчкиси, тупроқ ости сувларининг таъсир этиши, сел, яшин уриши, зилзила.
Рад этиш сабаблари:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 955-моддасида келтирилган ҳолатларга асосан.
Шикоят аризасини бериш тартиби:
Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида белгиланган тартибда (оғзаки ва ёзма кўринишларда ёхуд ишонч телефонлари орқали) компания раҳбариятига ва юқори ташкилотларга шикоят қилиниши мумкин.

Биз билан боғланиш -->