Asosiy menu

16.10.2017 - Фидоийлик! Ташаббускорлик! Самарадорлик! Натижадорлик! >>> | 10.10.2017 - Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 9 октябрда "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади >>> | 06.10.2017 - "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ вакиллари "Олтин соябон" жамоатчилик мукофоти ғолиби деб топилди >>>

Ер усти транспорт воситаларини суғурталаш

Автотранспорт воситаларини комплекс суғурталаш регламенти

Умумий маълумотлар:

Хизмат номи
Автотранспорт воситаларини комплекс суғурта қилиш
Хизматнинг соҳага тегишлилиги
Суғурта хизматлари
Хизматдан фойдаланувчилар
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, юридик шахслар, резидентлар ва норезидентлар
Хизматдан кўрсатувчи бўлинмалар
Хизмат компаниянинг барча бўлинмаларида кўрсатилади
Боғланиш
Компаниянинг барча бўлинмалари
Хужжатлар:
Хизматдан фойдаланиш учун талаб қилинадиган хужжатлар:

Хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги хужжатлар тақдим қилиниши зарур:
- Суғурта қилдирувчининг суғурта шартномаси тузишни сўраб ёзган, белгиланган тартибдаги ариза;
-Суғурта қилдирувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (фуқаролик паспорти);
- Суғурталанаётган шахсларнинг (ҳайдовчининг фуқаролик паспорти);
-Суғурталанаётган транспорт воситаси техник паспорти.


Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асослари:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 52 боби;
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуни;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган тегишли лицензия.


Муддатлар ва тўлов:
Суғурта даври, суғурта пули, суғурта мукофоти ва тўлов тури
Суғурта даври - томонлар келишувига асосан белгиланади;
Суғурта пули (жавобгарлик) - томонлар келишувига асосан белгиланади;
Суғурта мукофоти - томонлар келишувига асосан белгиланади;
Тўлов тури - хизмат учун тўлов Uzcard Online ёки Uzcard Duet ёхуд нақд пулда ва пул ўтказиш йўли билан қабул қилинади.

Натижа:
Қуйидаги ҳолларда суғурта ходисаси юзага келган хисобланади:

Мазкур шартномага биноан Суғурталовчи қуйидаги таваккалчиликлар натижасида юзага келадиган зарарларни қоплаб беради:
I-Бўлим. Автотранспорт воситасининг нобуд бўлиши ёки шикастланиши - Суғурта шартномасининг 1-иловасида кўрсатилган суғурталанган автотранспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва механизмларнинг олиб қочиб кетиш, ўғирлаш, ёнғин, портлаш, буюмларнинг зарбаси, йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ), учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари ва табиий офатлар натижасида юз берган жисмоний йўқотилишидан ёки шикастланишидан бевосита зарарларни қоплаб беради;
II-Бўлим. Учинчи шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига зарар етказилиши (ҳайдовчининг фуқаролик жавобгарлиги) - суғурталанган автотранспорт воситасидан фойдаланишда учинчи шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига зарар етказилиши (Ҳайдовчининг фуқаролик жавобгарлиги);

III-Бўлим. Ҳайдовчи ва йўловчилар билан бахтсиз ҳодисалар - суғурталанган автотранспорт воситаси билан юз берган суғурта ҳодисаси оқибатида Ҳайдовчининг ва/ёки йўловчиларнинг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилиши.

Рад этиш сабаблари:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 955-моддасида келтирилган ҳолатларга асосан.
Шикоят аризасини бериш тартиби:
Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида белгиланган тартибда (оғзаки ва ёзма кўринишларда ёхуд ишонч телефонлари орқали) компания раҳбариятига ва юқори ташкилотларга шикоят қилиниши мумкин.

Биз билан боғланиш -->