Asosiy menu

24.05.2017 - Кадрлар салохиятини ошириш – бугунги кун талаби >>> | 19.05.2017 - 2017 йил I чорак якунлари бўйича Ўзбекистон суғурта компаниялари фаолияти >>> | 18.05.2017 - Матбуот биз ҳақимизда >>>

Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалардан коллектив суғурта қилиш

Бахтсиз ходисалардан коллектив суғурталаш регламенти 

Умумий маълумотлар: 

Хизмат номи 
Бахтсиз ходисалардан коллектив суғурталаш 
Хизматнинг соҳага тегишлилиги 
Суғурта хизматлари 
Хизматдан фойдаланувчилар 
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган юридик шахслар, резидентлар ва норезидентлар 
Хизматдан кўрсатувчи бўлинмалар 
Хизмат компаниянинг барча бўлинмаларида кўрсатилади 
Боғланиш 
Компаниянинг барча бўлинмалари 
Хужжатлар: 
Хизматдан фойдаланиш учун талаб қилинадиган хужжатлар: 
Хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги хужжатлар тақдим қилиниши зарур: 
- Суғурта қилдирувчининг суғурта шартномаси тузишни сўраб ёзган, белгиланган тартибдаги ариза; 
-Суғурта қилдирувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (фуқаролик паспорти); 
-Суғурталанаётган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари (фуқаролик паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳнома); 

 Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асослари: 
 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 52 боби; 
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуни; 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган тегишли лицензия. 

 Муддатлар ва тўлов: 
Суғурта даври, суғурта пули, суғурта мукофоти ва тўлов тури 
Суғурта даври - томонлар келишувига асосан белгиланади; 
Суғурта пули (жавобгарлик) - томонлар келишувига асосан белгиланади; 
Суғурта мукофоти - томонлар келишувига асосан белгиланади; 
Тўлов тури - хизмат учун тўлов Uzcard Online ёки Uzcard Duet ёхуд нақд пулда ва пул ўтказиш йўли билан қабул қилинади.  

Натижа: 
Қуйидаги ҳолларда суғурта ходисаси юзага келган хисобланади: 
Бахтсиз ҳодиса натижасида суғурталанган шахсларнинг соғлиғига зарар етиши ёки уларнинг ўлими суғурта ҳодисаси ҳисобланади. 

Рад этиш сабаблари: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 955-моддасида келтирилган ҳолатларга асосан. 
Шикоят аризасини бериш тартиби: Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида белгиланган тартибда (оғзаки ва ёзма кўринишларда ёхуд ишонч телефонлари орқали) компания раҳбариятига ва юқори ташкилотларга шикоят қилиниши мумкин.
Биз билан боғланиш -->